Ўзбек фильми Россиядаги кинофестивалнинг бош совринига сазовор бўлди

© AFP 2023 / ZAC BAILLIEЖенщина с коляской на прицеле, Сирия
Женщина с коляской на прицеле, Сирия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
Oбуна бўлиш
“Тутқунлик” фильми реал воқеаларга асосланган бўлиб, унда Яқин Шарқдаги уруш ўчоғидан ўзбекистонликларни қайтарилиши акс эттирилган.
ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. “Тутқунлик” бадиий фильми Россияда бўлиб ўтган “Волоколамский рубеж” ҳарбий-ватанпарварлик кинофестивалида “Гран-при” бош соврини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Фильм Рашид Маликов режиссёрлигида суратга олинган.
“Тутқунлик” фильми реал воқеаларга асосланган бўлиб, унда Яқин Шарқдаги уруш ўчоғидан ўзбекистонликларни қайтарилиши акс эттирилган. 2019-2020 йиллар ўтказилган мазкур “Меҳр” операцияси президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган.
“Фильм ғояси 2020 йилнинг ёз ойларида туғилди. “Меҳр” операцияси бу улкан инсонпарварлик ҳаракатлари бўлиб, уни инсонларга кўрсатиш лозим”, - дейди фильм режиссёри Рашид Маликов.
“Тутқунлик” кинокартинаси яқинда Туркиянинг “Коркут Ата” халқаро кинофестивалида ҳам иштирок этиб, ҳакамлар ҳайъатининг махсус совринига сазовор бўлган эди.
“Волоколамский рубеж” кинофестивали 2004 йилдан буён Иккинчи жаҳон урушида катта жанг майдонига айланган Россиянинг қадимий Волокаламск шаҳрида ўтказилиб келинади. Унда ҳарбий-ватанпарварлик мавзусида суратга олинган бадиий ва ҳужжатли фильмлар саралаб олинади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда май ойида “Меҳр-1” инсонпарварлик операцияси доирасида 156 нафар ўзбекистонлик, асосан, аёллар ва болалар Суриядан қайтарилган эди. Кейинчалик “Меҳр-2" операцияси амалга оширилиб, Ироқдан 64 нафар ўзбекистонлик бола мамлакатга олиб келинди. Ўтган йил декабрь ойида “Меҳр-3” доирасида яна 98 нафар ўзбекистонлик аёллар ва болалар Ватанга қайтарилди. Апрель охиридаги “Меҳр-5” доирасида эса Яқин Шарқ ва Афғонистоннинг нотинч ҳудудлардан 93 нафар аёллар ва болалар олиб келинди.
Янгиликлар лентаси
0