АҚШ Украина масаласида Европа Иттифоқига босим ўтказмоқда - Россия ташқи разведкаси

© SputnikПлощадь Независимости в центре Киева
Площадь Независимости в центре Киева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
Oбуна бўлиш
АҚШ Украина масаласида Европа Иттифоқига босим ўтказмоқда, деб маълум қилди Россия ташқи разведка хизмати.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. РФ Ташқи разведка хизмати (ТРХ) маълумотларига кўра, Буюк Британия ва АҚШ эмиссарлари Киевда Европа Иттифоқи мамлакатлари элчилари билан учрашувда “Россиянинг Украинага яқинлашиб келаётган кенг кўламли ҳужум ва кейинчалик Россиянинг Украина ҳудудини босиб олиши ҳақидаги ёлғон маълумотларни манипуляция қилиш орқали ваҳимага солишга уринган".
Украинские военнослужащие ведут огонь из 152-мм пушки-гаубицы Д-20 на артиллерийском полигоне в селе Девички Киевской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2021
АҚШ Донбассда қайтадан можарони қўзғатишга уринмоқда - РФ ташқи разведка раҳбари
Америка ва Британия вакиллари Европа Иттифоқи давлатларидан Киев режимини сақлаб қолиш учун бирдам ёндашувини кўрсатишни қатъий талаб қилишди, деб хабар берди ТРХ.
Европа вакилларини "бу мамлакатда мисли кўрилмаган коррупция, энергетика инфратузилмаси эскирганлиги ва энергия нархининг кўтарилиши шароитида" Украинага муқобил манбалардан энергия олишда ёрдам беришга чорлашмоқда.
Европа Иттифоқи мамлакатлари элчилари саросимага тушиб қолган: улар "америкаликлар ва инглизлар агар Киев авантюристлари Донбассга ҳужум қилишса, Россияни барча мусибатларга айбдор сифатида кўрсатиш учун сунъий равишда васваса қўзғатаётганини тушунишмоқда"
"Дипломатлар Украина ҳукуматининг ўзи Донецк ва Луганск вилоятларида кескинликни қўзғатаётганини кўрмоқда. Ўзлари кескин муаммоларга дуч келаётган Европа Иттифоқи давлатларида Украинанинг коррупцион ҳукуматини боқишни истамайди".
Янгиликлар лентаси
0