https://sputniknews.uz/20211129/olimlar-qaysi-sport-turi-keksalikda-aqli-zaiflik-keltirib-chiqarishini-aniqlashdi-21572408.html
Олимлар қайси спорт тури кексаликда ақли заифлик келтириб чиқаришини аниқлашди
Олимлар қайси спорт тури кексаликда ақли заифлик келтириб чиқаришини аниқлашди
Sputnik Ўзбекистон
Деманция - бу ҳаёт давомида орттирилган ақли заифлик касаллигидир. Олимлар ушбу касаллик келтириб чиқарувчи сабабларидан бирини аниқлашди.
2021-11-29T22:25+0500
2021-11-29T22:25+0500
2021-11-29T22:25+0500
жамият
бокс
касаллик
футбол
олимлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1c/21560292_0:134:3073:1862_1920x0_80_0_0_e1bbbbc795bf3f03985f7b2dff28cc8f.jpg
ТОШКEНТ, 28 ноябрь - Sputnik. Орттирилган ақли заифликка ва сурункали энцефалопатияга кўп ҳолларда контактли спорт тури билан шуғулланадиган ва мунтазам равишда бошидан зарба оладиган спортчилар мойил бўлиши аниқланди. Бу ҳақда АҚШ Бостон университети олимларининг Neurology журналида чоп этилган тадқиқотида маълум бўлди.Тадқиқотчилар жароҳатга мойиллили бўлган фаолият билан шуғулланган инсонларнинг МРТмаълумотларини солиштирдилар. Аниқланишича, ана шундай касалликка чалинганларнинг 90%и - ҳаёти давомида американча футбол билан шуғулланган. Қолганлар эса оддий футбол ўйнаган, бокс билан шуғулланган ёки қуролли кучлар сафида хизмат қилган. Қайд этилишича, инсонларнинг аксарияти ўлимидан олдин деменциядан, 71 фоизи эса сурункали травматик энцефалопатиядан азият чеккан.Аввалроқ Германиянинг Геттинген ва Мюнхен университетлари олимлари қонда махсус биологик белгиларни аниқлаган эди. Уларнинг ортиб бораётган - билвосита яқинлашиб келаётган акли заифлик белгиларини кўрсатган.Орттирилган ақли заифлик - деменция деб аталади. Бу илгари олинган билим ва амалий кўникмаларнинг йўқолиши билан когнитив фаолликнинг доимий пасайиши бўлиб, асосан ҳолат кекса одамларда кўп кузатилади.Дунё бўйлаб шифокорлар ҳар йили ақли заифликнинг 10 миллионга яқин янги ҳолатларини қайд этишади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1c/21560292_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_1b573ca27e1dc97fa39d414fb6e803bc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
деменция спорт футбол бокс
деменция спорт футбол бокс
Олимлар қайси спорт тури кексаликда ақли заифлик келтириб чиқаришини аниқлашди
Деменция - бу ҳаёт давомида орттирилган ақли заифлик касаллигидир. Олимлар ушбу касаллик келтириб чиқарувчи сабабларидан бирини аниқлашди.
ТОШКEНТ, 28 ноябрь - Sputnik. Орттирилган ақли заифликка ва сурункали энцефалопатияга кўп ҳолларда контактли спорт тури билан шуғулланадиган ва мунтазам равишда бошидан зарба оладиган спортчилар мойил бўлиши аниқланди. Бу ҳақда АҚШ Бостон университети олимларининг Neurology журналида чоп этилган тадқиқотида маълум бўлди.
Мутахассислар гуруҳи "оқ модданинг гиперинтенсивлиги" деб аталадиган мия шикастланишининг белгиларини ўрганиб чиқишди. Улар мия тасвирларида ёрқин доғлар сифатида пайдо бўлиши аниқланди. Таҳлил давомида олимлар гиперинтенсивлик зоналари сони ва кичик томир касалликларининг намоён бўлиши ўртасидаги боғлиқликни аниқлашга муваффақ бўлишди.
Тадқиқотчилар жароҳатга мойиллили бўлган фаолият билан шуғулланган инсонларнинг МРТмаълумотларини солиштирдилар. Аниқланишича, ана шундай касалликка чалинганларнинг 90%и - ҳаёти давомида американча футбол билан шуғулланган. Қолганлар эса оддий футбол ўйнаган, бокс билан шуғулланган ёки қуролли кучлар сафида хизмат қилган. Қайд этилишича, инсонларнинг аксарияти ўлимидан олдин деменциядан, 71 фоизи эса сурункали травматик энцефалопатиядан азият чеккан.
Аввалроқ Германиянинг Геттинген ва Мюнхен университетлари олимлари қонда махсус биологик белгиларни аниқлаган эди. Уларнинг ортиб бораётган - билвосита яқинлашиб келаётган акли заифлик белгиларини кўрсатган.
Орттирилган ақли заифлик - деменция деб аталади. Бу илгари олинган билим ва амалий кўникмаларнинг йўқолиши билан когнитив фаолликнинг доимий пасайиши бўлиб, асосан ҳолат кекса одамларда кўп кузатилади.
Дунё бўйлаб шифокорлар ҳар йили ақли заифликнинг 10 миллионга яқин янги ҳолатларини қайд этишади.