Мирзиёев Туркманистон президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча Шавката Мирзиёева с Гурбангулы Бердымухамедовым в Ашхабаде
Встреча Шавката Мирзиёева с Гурбангулы Бердымухамедовым в Ашхабаде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2021
Oбуна бўлиш
Президент Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрига етиб борди.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммитида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Пойтахт аэропортида Мирзиёевни унинг туркманистонлик ҳамкасби Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди. Шундан сўнг икки мамлакат етакчилари музокара ўтказдилар.
Икки томонлама яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Жорий йил октябрь ойида олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ савдо-иқтисодий ҳамкорлик борасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Узбекско-туркменский форум в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2021
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми уч бараварга ошди
Шунингдек, президентлар халқаро кун тартиби ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашишди.
ИҲТ минтақавий кўп томонлама тузилма бўлиб, минтақа мамлакатлари ўртасидаги яқин савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида 1985 йилда ташкил этилган.
Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Ўзбекистон унга 1992 йилда қўшилган.
Янгиликлар лентаси
0