Марказий банк мигрантлар молиявий саводхонлигини оширади

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание Центрального банка Узбекистана
Здание Центрального банка Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2021
Oбуна бўлиш
Лойиҳани декабрь ойидан “Ишга марҳамат” мономарказларининг 14 та филиалларида амалга ошириш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Марказий банк (МБ) меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича лойиҳани бошлади.
24 ноябрь куни МБ “Кафолат” суғурта компанияси билан “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 12 та вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридаги тренерларни молиявий саводхонлик бўйича тайёрлаш юзасидан тренинг ўтказган.
Тренинг доирасида тўлов ва пул ўтказмалари, замонавий молиявий технологиялар, молиявий хавфсизлик (жумладан, рақамли молиявий хавфсизлик) ва банк омонатлари каби мавзулар ёритилди.
Бундан ташқари, дастурга “Сбербанк” ОАЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган маълумотлар ва материаллар киритилган.
Лойиҳани жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб 6 кунлик кенгайтирилган ўқув курси доирасида амалга ошириш режалаштирилган. “Ишга марҳамат” мономарказларининг 14 та филиалларида бир кунлик тезлаштирилган ўқув курси ташкил этилади.
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2021
Ўзбекистонга жўнатилаётган пул ўтказмалари ошди - Марказий банк
Янгиликлар лентаси
0