Авто, электротехника ва Орол денгизи: Ўзбекистон ва Қозоғистон 54та шартнома имзолади

© Официальный информационный ресурс Премьер-Министра Республики КазахстанIII Форум межрегионального сотрудничества Казахстана и Узбекистана
III Форум межрегионального сотрудничества Казахстана и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Қозоғистон 54та тижорат шартнома имзолади.
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Жорий йил охирига келиб Ўзбекистон Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари бешталигига кириши мумкин. 2021 йил 9 ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2,9 млрд $дан ошди, бу 2020 йил шу даврига нисбатан 28,5 %га кўпдир, дейилади Қозоғистон бош вазири сайтида.
© Официальный информационный ресурс Премьер-Министра Республики КазахстанIII Форум межрегионального сотрудничества Казахстана и Узбекистана
III Форум межрегионального сотрудничества Казахстана и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2021
III Форум межрегионального сотрудничества Казахстана и Узбекистана
26 ноябр куни Қозоғистон бош вазир Асқар Мамин Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан музокара ўтказди. Улар Туркистонда ўтказилган икки давлат ўртасидаги III минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этиб, савдо-иқтисодий, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, транзит-транспорт, сув-энергетика, саноат кооперацияси ва туризм каби соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 9 ойи давомида икки давлат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2,9 млрд $дан ошди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 28,5 %га кўпдир. Жорий йил охирига келиб Ўзбекистон Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари бешталигига кириши мумкин. 2022 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 млрд $га, 5 йил давомида эса 10 млрд $га етказиш вазифаси қўйилди.
© Официальный информационный ресурс Премьер-Министра Республики КазахстанIII Форум межрегионального сотрудничества Казахстана и Узбекистана
III Форум межрегионального сотрудничества Казахстана и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2021
III Форум межрегионального сотрудничества Казахстана и Узбекистана
Икки давлат чегарасида “Марказий Осиё” халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Умуман олганда, Қозоғистон ва Ўзбекистон улушига Марказий Осиёдаги минтақавий савдонинг қарийб 70 % тўғри келади. Бош вазир Асқар Мамин саноат кооперацияси соҳасида Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигининг юқори динамикасини қайд этди.

"Машинасозлик, қурилиш индустрияси ва фармацевтика саноатида янги қўшма лойиҳалар учун бошқа ўсиш нуқталари ҳам мавжуд”, - деди Асқар Мамин.

Шунингдек, у Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида транзит-транспорт соҳасида ўзаро ҳамкорликнинг юқори даражаси – темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш, автомобил ўтказиш пунктларини модернизация қилиш бўйича йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилаётганини, юкларни ташишда қулай тариф сиёсати шакллантирилганини қайд этди. 2021 йил 10 ойи давомида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги темир йўл ҳаракати ҳажми 20,5 млн тоннани ташкил этди.
Мамин икки давлат ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади. Биргаликда саъй-ҳаракатлар натижасида вегетация даврида Тўқтўгул ва Қайроқум сув омборларидан қўшимча сув чиқариш таъминланди, бу эса Қозоғистон ва Ўзбекистон фермерларининг эҳтиёжини қондирди.
Оролбўйи экологик муаммоларини ҳал этиш, бутун Оролбўйининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Орол денгизининг қуриган тубида саксовул плантацияларини экиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни таклиф қиламиз, – деди Қозоғистон бош вазири.

Форум доирасида машинасозлик, агросаноат мажмуаси, қурилиш материаллари, электротехника маҳсулотлари, тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш, инфратузилмани ривожлантириш ва саноатнинг бошқа соҳаларида умумий қиймати 611,3 миллион долларлик 54 та инвестиция ва тижорат шартнома имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0