Қирғизистонда ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олишнинг олди олинди

© Sputnik / Tabyldy Kadyrbekov / Медиабанкка ўтишПолицейские во время акции протеста в Бишкеке
Полицейские во время акции протеста в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2021
Oбуна бўлиш
Қўлга олинганлар орасида Жокоргу Кенеш депутатлари ва собиқ юқори мартабали амалдорлар ҳам борлиги айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги мамлакатда ҳокимиятни зўрлик билан эгаллашни режалаштирган бир гуруҳ шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, гуруҳ бўлажак парламент сайловлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилган тезкор тадбирда аниқланган.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, қўлга олинганлар сайловдан сўнг мамлакатда тартибсизликни келтириб чиқарувчи намойишларни уюштириш ва шундан сўнг ҳокимиятни зўрлик билан эгаллашни мўлжаллашган.
Қайд этилишича, гуруҳ мингга яқин тажовузкор ёшларни оммавий норозилик намойиши ташкил қилиш учун жалб қилган. Улар билан давлат тузилмаларига қарши мафкуравий муносабатда бўлишга қаратилган учрашувлар ўтказган. Қолаверса, оммавий тартибсизликларни келтириб чиқариш режасини муҳокама қилган ҳамда ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олишга ундаган.
Гуруҳ орасида Жокоргу Кенеш депутатлари ва собиқ юқори мартабали амалдорлар ҳам борлиги айтилмоқда.
Қирғизистон Жиноят кодексининг 38 ва 309-моддалари (ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўриш) билан судгача иш қўзғатилган. Бош прокуратура идоралараро тергов гуруҳини тузган.
Президент Киргизии Садыр Жапаров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Жапаров Қирғизистондаги октябрь воқеаларига нима сабаб бўлганини айтди
Қирғизистонда парламент сайловлари жорий йил 28 ноябрь кунига белгиланган. Ўтган йилги парламент сайловлари мамлакатда тартибсизликларни келтириб чиқарган эди. Натижа МСК сайлов натижаларини бекор қилган, президент Сооронбай Жээнбеков эса истеъфога чиқишга мажбур бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0