https://sputniknews.uz/20211126/ozbekiston-bosh-muftiysi-qozogistonga-tashrif-buyurdi-foto-21528191.html
Ўзбекистон бош муфтийси Қозоғистонга ташриф буюрди - фото
Ўзбекистон бош муфтийси Қозоғистонга ташриф буюрди - фото
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Нур-Султонга ташриф буюрди.
2021-11-26T04:00+0500
2021-11-26T04:00+0500
2021-11-26T04:00+0500
жамият
ўзбекистон
қозоғистон
ўзбекистон мусулмонлари идораси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/19/21527898_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_4de205419f3341e04c793a519c087c9b.jpg
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро анжуман олдидан Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули билан учрашув ўтказдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.Учрашув аввалида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик диний-маърифий жабҳада ҳам изчил ривожланиб, халқларимиз ўртасидаги биродарликни янада мустаҳкамланиб бораётгани, бу икки Давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати туфайли ўзаро муносабатлар янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.Қозоғистон муфтийси Наврўзбай ҳожи Ўзбекистондаги тарихий обидалар, муборак қадамжолар зиёратчиларнинг дунёқараши ва руҳий оламини бойитишини мамнуният ила қайд этди.Муфтий Нуриддин домла Ўзбекистон мусулмонлари идорасида амалга оширилаётган хайрли ишлар, мўмин-мусулмонларнинг диний эҳтиёжларини қондириш, хусусан Фатво бўлимини кенгайтириш, диний савол-жавобларга ихтисослашган колл-марказ фаолиятини ривожлантириш ва диний таълим сифатини ошириш, кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш каби ўзгаришларга алоҳида тўхталдилар.Мулоқот якунида Ўзбекистон ва Қозоғистон муфтийлари икки давлат раҳбарларининг динга муҳаббатлари зиёдалиги боис мамлакатларда Ислом маърифатини кенг таратиш бўйича катта саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганини алоҳида эътироф этишди.Маросим охирида Қозоғистон бош муфтийси Наврўзбай ҳожи Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларига ҳадялар улашдилар.Икки давлат диний идоралари раислари мулоқотидан сўнг муфтий Нуриддин домла бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси вакиллари Қозоғистон муфтийси наиби Ўнгар домла Ершат Aгибай ўғли ҳамроҳлигида Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/19/21527898_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_d838c4191210b5a887fe2d3c5c01dd41.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
ўзбекистон бош муфтийси қозоғистонга ташриф буюрди
ўзбекистон бош муфтийси қозоғистонга ташриф буюрди
Ўзбекистон бош муфтийси Қозоғистонга ташриф буюрди - фото
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Нур-султонга ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро анжуман олдидан Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули билан учрашув ўтказдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
хабар қилди.
Учрашув аввалида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик диний-маърифий жабҳада ҳам изчил ривожланиб, халқларимиз ўртасидаги биродарликни янада мустаҳкамланиб бораётгани, бу икки Давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати туфайли ўзаро муносабатлар янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.
Қозоғистон муфтийси Наврўзбай ҳожи Ўзбекистондаги тарихий обидалар, муборак қадамжолар зиёратчиларнинг дунёқараши ва руҳий оламини бойитишини мамнуният ила қайд этди.
Муфтий Нуриддин домла Ўзбекистон мусулмонлари идорасида амалга оширилаётган хайрли ишлар, мўмин-мусулмонларнинг диний эҳтиёжларини қондириш, хусусан Фатво бўлимини кенгайтириш, диний савол-жавобларга ихтисослашган колл-марказ фаолиятини ривожлантириш ва диний таълим сифатини ошириш, кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш каби ўзгаришларга алоҳида тўхталдилар.
Мулоқот якунида Ўзбекистон ва Қозоғистон муфтийлари икки давлат раҳбарларининг динга муҳаббатлари зиёдалиги боис мамлакатларда Ислом маърифатини кенг таратиш бўйича катта саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганини алоҳида эътироф этишди.
Маросим охирида Қозоғистон бош муфтийси Наврўзбай ҳожи Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларига ҳадялар улашдилар.
Икки давлат диний идоралари раислари мулоқотидан сўнг муфтий Нуриддин домла бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси вакиллари Қозоғистон муфтийси наиби Ўнгар домла Ершат Aгибай ўғли ҳамроҳлигида Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.