“Astana Motors” Жиззахда “Hyundai” ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

© Sputnik / Михаил Киреев / Медиабанкка ўтишHyundai Solaris
Hyundai Solaris - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2021
Oбуна бўлиш
Қозоғистон бош вазири Жиззахда “Hyundai” автомобилларини ишлаб чиқаришни масаласини кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Қозоғистоннинг “Astana Motors” компанияси Ўзбекистонда “Hyundai” автомобилларини ишлаб чиқаришни масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин икки мамлакат ўртасидаги III минтақалараро форумида маълум қилди.
Янги завод эркин иқтисодий зонаси яратилган Жиззахда жойлашиши кутилмоқда. У ерда аллақачон "Kia", "Renault", "LADA", "Volkswagen" ва "Škoda" автомобилларни йиғиш корхоналари ташкил этилган.
2018 йилда “Astana Motors” Ўзбекистонда “Hyundai” автомобилларини сотишни ташкил этишга келишиб олган эди. “Hyundai Auto Asia” қўшма корхонасининг Тошкентдаги биринчи дилер маркази 2019 йил январида очилган.
Электромобили южнокорейской компании Songuo Motors - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2021
Бухорода Корея компанияси электромобиллар ишлаб чиқаради
Янгиликлар лентаси
0