https://sputniknews.uz/20211125/qaysi-hokimlik-talabalarga-kontraktini-tolab-berishda-etakchi-21521803.html
Қайси ҳокимлик талабаларга контрактини тўлаб беришда етакчи
Қайси ҳокимлик талабаларга контрактини тўлаб беришда етакчи
Sputnik Ўзбекистон
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев "Талабага мадад" лойиҳаси доирасида талаба-ёшларнинг контрактини тўлаб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича энг фаол ҳокимликлар рейтингини эълон қилди.
2021-11-25T16:27+0500
2021-11-25T16:27+0500
2021-11-25T16:27+0500
жамият
ҳокимлик
талабалар
рейтинг
контракт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177495_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_ef2bf5cf984b8a0cce6fbe7eea50039c.jpg
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. “Талабага мадад” талаба-ёшларнинг контрактини тўлаб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича энг фаол ҳокимликлар рейтинги эълон қилинди.Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг маълум қилишича, иқтисодий-ижтимоий муаммоларга дуч келаётган, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қайси "туман-шаҳар ҳокимлари энг фаол экани", ҳудудларга нисбатан энг кўп талабага ёрдам берган ҳокимлар рейтинги шакллантирилган.Рейтингга кўра, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги энг кўп талабага моддий кўмак кўрсатган (242 нафар талаба — 662,7 миллион сўм). Энг кўп контракт миқдорини эса Навоий шаҳри ҳокимлиги тўлаган (176 нафар талаба — 807,2 миллион сўм).Аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги вилоят ҳокимликлари билан ҳамкорликда “Талабага мадад” лойиҳасини эълон қилган эди.Бунда олийгоҳларнинг бакалавриат ва магистратура босқичида таҳсил оладиган талаба-ёшларнинг тўлов-контракти миқдорининг 50 фоизгача миқдори тўлаб берилади. Бу лойиҳа 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган талабаларга мўлжалланган.Мазкур имкониятдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳавола орқали тизимдан рўйхатдан ўтиш лозим.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177495_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_1aef536f3b44074b28500a2ec07a1301.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
талабалар контракт талабага мадад лойиҳаси алишер саъдуллаев талаба-ёшларнинг контрактини тўлаш ҳокимлик
талабалар контракт талабага мадад лойиҳаси алишер саъдуллаев талаба-ёшларнинг контрактини тўлаш ҳокимлик
Қайси ҳокимлик талабаларга контрактини тўлаб беришда етакчи
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят ҳокимликлари билан ҳамкорликда “Талабага мадад” лойиҳасини бошлашган эди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. “Талабага мадад” талаба-ёшларнинг контрактини тўлаб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича энг фаол ҳокимликлар рейтинги эълон қилинди.
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг
маълум қилишича, иқтисодий-ижтимоий муаммоларга дуч келаётган, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қайси "туман-шаҳар ҳокимлари энг фаол экани", ҳудудларга нисбатан энг кўп талабага ёрдам берган ҳокимлар рейтинги шакллантирилган.
Рейтингга кўра, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги энг кўп талабага моддий кўмак кўрсатган (242 нафар талаба — 662,7 миллион сўм). Энг кўп контракт миқдорини эса Навоий шаҳри ҳокимлиги тўлаган (176 нафар талаба — 807,2 миллион сўм).
Аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги вилоят ҳокимликлари билан ҳамкорликда “Талабага мадад” лойиҳасини
эълон қилган эди.Бунда олийгоҳларнинг бакалавриат ва магистратура босқичида таҳсил оладиган талаба-ёшларнинг тўлов-контракти миқдорининг 50 фоизгача миқдори тўлаб берилади. Бу лойиҳа 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган талабаларга мўлжалланган.
Мазкур имкониятдан фойдаланиш учун
қуйидаги ҳавола орқали тизимдан рўйхатдан ўтиш лозим.