https://sputniknews.uz/20211125/aholiga-qoshimcha-ravishda-150-ming-tonna-komir-etkazib-beriladi-21526391.html
Аҳолига қўшимча равишда 150 минг тонна кўмир етказиб берилади
Аҳолига қўшимча равишда 150 минг тонна кўмир етказиб берилади
Sputnik Ўзбекистон
Аҳолига қўшимча равишда 150 минг тонна кўмир етказиб берилади.
2021-11-25T19:46+0500
2021-11-25T19:46+0500
2021-11-25T20:06+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/52/77/527719_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_d2ac394686945232c7c0358ce03bf57f.jpg
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Аҳолига қўшимча равишда 150 минг тонна кўмир етказиб берилади, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.“Ўзбеккўмир” АЖ 2021-2022 йиллар куз-қиш масувми учун республика бюджет ташкилотларига 450 минг тонна, аҳоли истеъмолчилари учун 705 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб бериш режалаштирилган.Жорий йил 9 ойи якунларига кўра кон устини очиш ишлари 22,4 млн кубометрни ташкил этди ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробарга ошди. Кўмир қазиб чиқариш 3,4 млн тоннага тенг бўлди. Ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробарни ташкил этди.Натижада республика бюджет ташкилотларини куз-қиш мавсуми учун кўмир билан таъминлаш режаси 16 август куни муддатидан аввал бажарилди.23 ноябрь ҳолатига республика аҳолисига 714,7 минг тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари тарқатилиб, бу борадаги тасдиқланган режа ҳам ортиғи билан уддаланди.Ушбу кўрсаткич ўтган йилдагига нисбатан солиштириладиган бўлсак, ўтган йил шу давргача аҳолига 461,2 минг тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилганди.Айни кунларда аҳоли эҳтиёжлари учун қаттиқ ёқилғи етказиб бериш ишлари тўхтатилгани йўқ. “Ўзбеккўмир” АЖда аҳоли талабидан келиб чиқиб, йил охиригача яна 150,0 минг тонна қўшимча равишда кўмир маҳсулотлари етказиб беришни режалаштирилмоқда.Кўмир маҳсулотлари “Кўмир таъминот” МЧЖга қарашли 102 та кўмир омбори ва шаҳобчалари орқали тарқатилмоқда. Ушбу омбор ва шаҳобчаларда 23 ноябрь ҳолатига 18 минг кўмир заҳираси мавжуд.Аҳолига тарқатилаётган ёқилғи BR маркали маҳаллий кўмир бўлиб, фракцияси 0-300 мм.ни ташкил этади. Нархи (1 тоннаси) – 300 300 сўм.Кўмир хариди билан боғлиқ саволлар бўйича “Кўмир таъминот” МЧЖнинг 71 244 38 28 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
https://sputniknews.uz/20190802/Gaz-orniga-komir-Ozbekistonda-gisht-ishlab-chiqaruvchi-korxonalarda-tajriba-otkazildi-12157858.html
https://sputniknews.uz/20211122/birja-savdolarida-benzin-gaz-va-tsement-narxi-pasaydi-21472180.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/52/77/527719_172:0:2901:2047_1920x0_80_0_0_8fa6e0a297803641358190486079cd4c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
уголь кўмир етказиб берилади
уголь кўмир етказиб берилади
Аҳолига қўшимча равишда 150 минг тонна кўмир етказиб берилади
19:46 25.11.2021 (янгиланди: 20:06 25.11.2021) Республика аҳолисига 714,7 минг тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари тарқатилиб берилди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Аҳолига қўшимча равишда 150 минг тонна кўмир етказиб берилади, деб
хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
“Ўзбеккўмир” АЖ 2021-2022 йиллар куз-қиш масувми учун республика бюджет ташкилотларига 450 минг тонна, аҳоли истеъмолчилари учун 705 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб бериш режалаштирилган.
Жорий йил 9 ойи якунларига кўра кон устини очиш ишлари 22,4 млн кубометрни ташкил этди ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробарга ошди. Кўмир қазиб чиқариш 3,4 млн тоннага тенг бўлди. Ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробарни ташкил этди.
Натижада республика бюджет ташкилотларини куз-қиш мавсуми учун кўмир билан таъминлаш режаси 16 август куни муддатидан аввал бажарилди.
23 ноябрь ҳолатига республика аҳолисига 714,7 минг тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари тарқатилиб, бу борадаги тасдиқланган режа ҳам ортиғи билан уддаланди.
Ушбу кўрсаткич ўтган йилдагига нисбатан солиштириладиган бўлсак, ўтган йил шу давргача аҳолига 461,2 минг тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилганди.
Айни кунларда аҳоли эҳтиёжлари учун қаттиқ ёқилғи етказиб бериш ишлари тўхтатилгани йўқ. “Ўзбеккўмир” АЖда аҳоли талабидан келиб чиқиб, йил охиригача яна 150,0 минг тонна қўшимча равишда кўмир маҳсулотлари етказиб беришни режалаштирилмоқда.
Кўмир маҳсулотлари “Кўмир таъминот” МЧЖга қарашли 102 та кўмир омбори ва шаҳобчалари орқали тарқатилмоқда. Ушбу омбор ва шаҳобчаларда 23 ноябрь ҳолатига 18 минг кўмир заҳираси мавжуд.
Аҳолига тарқатилаётган ёқилғи BR маркали маҳаллий кўмир бўлиб, фракцияси 0-300 мм.ни ташкил этади. Нархи (1 тоннаси) – 300 300 сўм.
Кўмир хариди билан боғлиқ саволлар бўйича “Кўмир таъминот” МЧЖнинг 71 244 38 28 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.