Тошкентнинг икки туман аҳолиси вақтинча газсиз қолади

© Sputnik / Рамиз БахтияровГазовая конфорка
Газовая конфорка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2021
Oбуна бўлиш
Шайхонтоҳур ва Янгиҳаёт туманларидаги айрим хонадонларда табиий газ вақтинча бўлмайди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Тошкентнинг Шайхонтоҳур ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларида газ тақсимлаш пунктини таъмирлаш режалаштирилган.
“Ҳудудгаз Пойтахт” таъминоти филиали матбуот хизмати хабарига кўра, шу боис қуйидаги кўчаларда вақтинча табиий газ таъминоти узилади:
24 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Шайхонтоҳур туманидаги Нуробод кўчасидаги 43 та хонадонларда;
24 ноябрь куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар Янгиҳаёт туманидаги Олчазор, Бирлик, Сергели 11, Лутфикор кўчаларидаги 320 та ерли хонадонлар ҳамда 7 та улгуржи истеъмолчиларида.
Хабарда таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланиши қўшимча қилинган.
Янгиликлар лентаси
0