https://sputniknews.uz/20211124/ssv-yangi-ozbekiston-shifokorlari-platformasini-ishga-tushirdi-21497267.html
ССВ “Янги Ўзбекистон шифокорлари” платформасини ишга туширди
ССВ “Янги Ўзбекистон шифокорлари” платформасини ишга туширди
Sputnik Ўзбекистон
ССВ тиббиёт соҳасининг фаол ва ташаббускор ёш вакилларини бирлаштириш мақсадида “Янги Ўзбекистон шифокорлари” платформасини ишга туширди.
2021-11-24T11:24+0500
2021-11-24T11:24+0500
2021-11-24T11:33+0500
жамият
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
янги ўзбекистон шифокорлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/17/17907081_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_5df06c30bb8b8456078bd434d2c52b27.jpg
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт соҳасининг фаол ва ташаббускор ёш вакилларини бирлаштириш мақсадида “Янги Ўзбекистон шифокорлари” платформасини ишга туширганини маълум қилди.Вазирлик бу борада жамиятдаги янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этиб, долзарб масалаларни дадил кўтариб чиқаётган ёш шифокорлар куч-ғайрати, азму шижоатига суянишини билдирган.Янги платформа 45 ёшгача бўлган шифокор учун мўлжалланган. Унда нафақат мамлакат, балки дунёнинг бошқа давлатларида меҳнат қилаётган ватандош шифокорлар иштирок этиши мумкин.Таъкидланишича, энг яхши ғоя ва таклифлар берган ёш шифокорлар вазирликнинг истиқболли кадрлар захирасига киритилади.Лойиҳада иштирок этиш учун ССВ сайтида рўйхатдан ўтиш ва ғоя ва таклифларни йўллаш мумкин. Уларнинг конфиденциаллиги таъминланади.
https://sputniknews.uz/20211115/yangi-ssv-rahbari-tunda-toshkent-shifoxonalaridagi-vaziyatni-organdi-21355928.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/17/17907081_145:0:1280:851_1920x0_80_0_0_f2258662128120d2974cd5f2a04902c2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янги ўзбекистон шифокорлари платформаси ссв
янги ўзбекистон шифокорлари платформаси ссв
ССВ “Янги Ўзбекистон шифокорлари” платформасини ишга туширди
11:24 24.11.2021 (янгиланди: 11:33 24.11.2021) Энг яхши ғоя ва таклифлар берган ёш шифокорлар вазирликнинг истиқболли кадрлар захирасига киритилади.
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт соҳасининг фаол ва ташаббускор ёш вакилларини бирлаштириш мақсадида “Янги Ўзбекистон шифокорлари” платформасини ишга туширганини маълум қилди.
“Президентимиз тиббиёт соҳасини халқимизни рози қиладиган тизимга айлантириш бўйича олдимизга жуда катта вазифаларни қўйган. Буларни тўлақонли рўёбга чиқариш, соҳада ўз ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этиш учун янги ғоя ва ташаббуслар, креатив ёндашувлар ниҳоятда зарур”, - дейилган хабарда.
Вазирлик бу борада жамиятдаги янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этиб, долзарб масалаларни дадил кўтариб чиқаётган ёш шифокорлар куч-ғайрати, азму шижоатига суянишини билдирган.
Янги платформа 45 ёшгача бўлган шифокор учун мўлжалланган. Унда нафақат мамлакат, балки дунёнинг бошқа давлатларида меҳнат қилаётган ватандош шифокорлар иштирок этиши мумкин.
Таъкидланишича, энг яхши ғоя ва таклифлар берган ёш шифокорлар вазирликнинг истиқболли кадрлар захирасига киритилади.
Лойиҳада иштирок этиш учун ССВ сайтида
рўйхатдан ўтиш ва ғоя ва таклифларни йўллаш мумкин. Уларнинг конфиденциаллиги таъминланади.