Экологик келажак: Глазго анжуманида Ўзбекистон қандай ташаббусни қабул қилди

© AFP 2023 / Daniel Leal-OlivasЭкологические активисты Extinction Rebellion устроили акцию протеста на улицах Сент-Айвс, Корнуолл, во время саммита G7
Экологические активисты Extinction Rebellion устроили акцию протеста на улицах Сент-Айвс, Корнуолл, во время саммита G7  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2021
Oбуна бўлиш
Глазго Иқлим конференциясида Ўзбекистон 2030 йилга қадар атмосферага ташлама газларини 35%га камайтириш режасини белгилаб олди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik. Ноябрь ойининг бошида Шотландиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтган COP-26 умумжаҳон экологик анжуманида Ўзбекистон қандай ташаббусларни ўз зиммасига қабул қилди?
Бу ҳақида Ўзбекистон Гидрометерология марказининг бош директори ўринбосари Ибратжон Каримов АОКАда бўлб ўтган матбуот анжуманида батафсил ҳикоя қилиб берди.
Каримов айтишига кўра, Марказий Осиё ҳудудида иқлим ўзгариши дунёнинг бошқа жойларига нисбатан 2 баравар тез амалга ошаётгани кузатилмоқда. Шу сабабли Ўзбекистон Глазгода таклиф қилинган ташаббусларнинг аксариятини қўллаб-қувватлади.

"Ўзбекистон Париж битими доирасида 2010 йилда ташлама газлар миқдорини 10%га камайтиришни ўз зиммасига олган бўлса, 2030 йилгача атмосферага ташлама газларини 35%га камайтириш амбициоз режасини белгилаб олди", - деди Гидрометерология маркази директори ўринбосари.

Ибратжон Каримов айтишига кўра, COP-26 анжумани якунида "Глазго иқлим пакти" (Glasgow Climate Paсt) қабул қилинди. Ушбу ҳалқаро ҳужжатни 200дан ортиқ давлатлар имзолаган. Иқлим пактига, келажакда атроф муҳитга ташланаётган чиқиндиларни камайтириш мақсадида қуйидгилар ҳақида келишиб олинган:
Асосий мақсад - 21 аср охирига қадар глобал ҳарорат кўтарилиш даражасини целсий буйича 1,5 даража миқдорида ушлаб туриш келишилди. Ушбу максадга эришин учун дунёнинг 500та энг йирик компаниялари томонидан 130 триллион доллар сармоя киритиш режалаштирилган;
2030 йилга қадар атроф-муҳитга энг кўп зарар келтирувчи кўмирдан фойдаланишни чеклаш 200дан ортиқ давлатлар тмонидан қўллаб-қувватланди. Хитой, Россия, АҚШ, Ҳиндистон ва Австралия - ушбу ташаббусни қўллаб-қувватламади;
2030 йилга қадар зарари бўйича иккинчи ўринда бўлган метан ёқилғисидан фойдаланишни 30 %га чеклаш ҳақида 100дан ортиқ давлатлар келишиб олишди;
2030 йилгача бўлган давргача 130дан ортиқ давлатлари ўрмонлар ва бошқа экотизимларни сақлаб қолишга келишиб олишди;
2040 йилга қадар транспортни декарбонизация қилиш, 11та автомоибл ишлаб чиқарувчилари ушбу ғояни қўллаб-қувватлашди ва элеткромобиллар ишлаб чиқаришни тасдиқлади;
2050 йилга қалдар авиация соҳаси ҳам декабронизация қилишга куелишиб олинди;

Маълумот учун 3-12 ноябрь кунлари Шотландиянинг Глазго шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясининг 26-йиғилишида 200 та давлатдан 25 мингдан ортиқ вакиллар, жумладан, 120 нафар давлат раҳбарлари қатнашдилар. Ушбу Анжуманда Париж битими доирасида амалга оширилган ишларни оралиқ сарҳисоби бўйича ҳисобот ҳамда Конвенцияга аъзо давлатларнинг иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича янги мажбуриятларни келишиш муҳокама қилинди.
Люди наслаждаются жаркой погодой на пляже в Борнмуте, Великобритания - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2020
Метеорологлар иқлим яқин беш йилда қай даражада ўзгаришини айтишди
Янгиликлар лентаси
0