https://sputniknews.uz/20211123/samara-yaqinida-amir-temur-haykali-ornatilishi-mumkin-21486958.html
Самара яқинида Амир Темур ҳайкали ўрнатилиши мумкин
Самара яқинида Амир Темур ҳайкали ўрнатилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳукумати Самара яқинида Амир Темур ҳайкалини ўрнатиш бўйича кўрик-танлов эълон қилишни режалаштирди.
2021-11-23T18:23+0500
2021-11-23T18:23+0500
2023-04-05T18:35+0500
жамият
ўзбекистон
амир темур
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/444/34/4443419_0:0:2048:1153_1920x0_80_0_0_37123c62e790f1adcfdaf5f8c576d502.jpg
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. “Ҳарбий тарихни ўрганиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.Ўзбекистон ҳукумати Самара яқинида Амир Темур ҳайкалини ўрнатиш бўйича кўрик-танлов эълон қилиш режалаштирган.Лойиҳани 2023 йилгача амалга ошириш режалаштирилган.Амир Темур ва Тўхтамиш ўртасида жанг 1391 йилда бўлган. Унда 100 квадрат метрдан ортиқ майдонда 400 минг киши қатнашган.Жанг жойи ҳозиргача археологик жиҳатдан топилмаган. Фақатгина жанг Самара вилоятидаги Кондурча дарёси бўйида бўлган.Қонли жангда Темур қийин ғалабага эришди. Кўпгина рус ва ўзбек тарихчиларининг фикрига кўра, Темур томонидан берилган зарбалардан сўнг Олтин Ўрда тамомила ўз бирлигини йўқотди. Оқибатда Москва мўғул империяси истилосидан халос бўлди ва ёш Россия давлатининг ривожланишига йўл очилди.
https://sputniknews.uz/20210810/turkiya-kinokompaniyasi-bilan-hamkorlikda-amir-temur-haqida-serial-suratga-olinadi-20025305.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/444/34/4443419_0:0:2048:1536_1920x0_80_0_0_827346ff891b9f0fc20a4ff625895d82.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россияда амир темур ҳайкали ўрнатилади
россияда амир темур ҳайкали ўрнатилади
Самара яқинида Амир Темур ҳайкали ўрнатилиши мумкин
18:23 23.11.2021 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Ўзбекистон ҳукумати Самара яқинида Амир Темур ҳайкалини ўрнатиш бўйича кўрик-танлов эълон қилишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. “Ҳарбий тарихни ўрганиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат
қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон ҳукумати Самара яқинида Амир Темур ҳайкалини ўрнатиш бўйича кўрик-танлов эълон қилиш режалаштирган.
“Россиянинг Самара вилоятидаги Кодурча воҳасида маҳаллий ўлкашунослар томонидан буюк ҳарбий саркарда Амир Темурга бағишлаб ўрнатилган ёдгорлик тоши ўрнида Амир Темур ва унинг ҳарбий саркардалари ифодаланган композицион ҳайкал ўрнатиш бўйича кўрик-танлов эълон қилиш ҳамда танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган ҳайкал мажмуасини ўрнатиш юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Маданият вазирлиги билан меморандум тузиш ишларини олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси жанговар ордени соҳиблари туғилиб ўсган ёки истиқомат қилаётган жойларда маҳаллий кўнгиллилар томонидан эсдалик лавҳалари, ёдгорлик тошларини ўрнатиш”, - деган банд йўл харитасида белгиланган.
Лойиҳани 2023 йилгача амалга ошириш режалаштирилган.
Амир Темур ва Тўхтамиш ўртасида жанг 1391 йилда бўлган. Унда 100 квадрат метрдан ортиқ майдонда 400 минг киши қатнашган.
Жанг жойи ҳозиргача археологик жиҳатдан топилмаган. Фақатгина жанг Самара вилоятидаги Кондурча дарёси бўйида бўлган.
Қонли жангда Темур қийин ғалабага эришди. Кўпгина рус ва ўзбек тарихчиларининг фикрига кўра, Темур томонидан берилган зарбалардан сўнг Олтин Ўрда тамомила ўз бирлигини йўқотди. Оқибатда Москва мўғул империяси истилосидан халос бўлди ва ёш Россия давлатининг ривожланишига йўл очилди.