https://sputniknews.uz/20211123/ozbekiston-xitoyga-601-million-dollarlik-gaz-eksport-qildi-21483327.html
Ўзбекистон Хитойга 601 миллион долларлик газ экспорт қилди
Ўзбекистон Хитойга 601 миллион долларлик газ экспорт қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўн ойлик давр якунига Ўзбекистон Хитойнинг газ экспортёрлари орасида тўртинчи ўринда бормоқда.
2021-11-23T16:07+0500
2021-11-23T16:07+0500
2021-11-23T16:07+0500
иқтисод
ўзбекистон
хитой
газ
экспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1334/48/13344880_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_d34dadf37044568edd1e043f855fb892.jpg
ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Ўзбекистон январь-октябрь ойларида Хитойга умумий қиймати 601,3 млн долларга тенг 2,6 млн тонна газ экспорт қилган. Бу ҳақда Хитой Бош божхона бошқармаси маълумотлари дарак бермоқда.Маълум қилинишича, ўн ойлик давр якунига Ўзбекистон Хитойнинг газ экспортёрлари орасида тўртинчи ўринда бормоқда.Бошқарма маълумотларига кўра, Туркманистон Пекинга асосий газ етказиб берувчи давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллаб турибди: ҳисобот даврида Хитой бу мамлакатдан 5,38 миллиард долларга 19,79 миллион тонна газ импорт қилган.Иккинчи ўринни Россия банд этиб турибди. Хусусан, январь-октябрь ҳолатига Россиянинг Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш ҳажми йиллик ҳисобда қарийб 2,6 бараварга ошиб, 5,9 млн тоннадан зиёдни ташкил этган.Кейинги поғоналарни Қозоғистон (865 млн долларлик 3,73 млн тонна газ), Ўзбекистон ва Мьянма (1,2 млрд долларлик 2,5 млн тонна газ) эгаллаган.
https://sputniknews.uz/20211108/qishki-sovuqda-ozbekiston-gazni-qaerdan-oladi-21262577.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1334/48/13344880_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_24fc0ec14c895fc70b71ed984ac54232.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон хитой газ экспорт
ўзбекистон хитой газ экспорт
Ўзбекистон Хитойга 601 миллион долларлик газ экспорт қилди
Мамлакат январь-октябрь ойларида Хитойга 2,6 млн тонна газ етказиб берган.
ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Ўзбекистон январь-октябрь ойларида Хитойга умумий қиймати 601,3 млн долларга тенг 2,6 млн тонна газ экспорт қилган. Бу ҳақда Хитой Бош божхона бошқармаси маълумотлари дарак бермоқда.
Маълум қилинишича, ўн ойлик давр якунига Ўзбекистон Хитойнинг газ экспортёрлари орасида тўртинчи ўринда бормоқда.
Бошқарма маълумотларига кўра, Туркманистон Пекинга асосий газ етказиб берувчи давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллаб турибди: ҳисобот даврида Хитой бу мамлакатдан 5,38 миллиард долларга 19,79 миллион тонна газ импорт қилган.
Иккинчи ўринни Россия банд этиб турибди. Хусусан, январь-октябрь ҳолатига Россиянинг Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш ҳажми йиллик ҳисобда қарийб 2,6 бараварга ошиб, 5,9 млн тоннадан зиёдни ташкил этган.
Кейинги поғоналарни Қозоғистон (865 млн долларлик 3,73 млн тонна газ), Ўзбекистон ва Мьянма (1,2 млрд долларлик 2,5 млн тонна газ) эгаллаган.