Бойлик, муҳаббат ва бахт: 2022 - Йўлбарс йилида кимнинг омади чопади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишАмурские тигрята в Приморском сафари-парке
Амурские тигрята в Приморском сафари-парке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
Oбуна бўлиш
2022 йил шарқий тақвимга кўра – Йўлбарс йили ҳисобланади. Янги йил қайси мучалга бойлик, кимга эса муҳаббат олиб келиши ҳақида мунажжимлар башоратида танишинг.
ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Келаётган 2022 йилда фақатгина тўрт мучалнинг бахти чопади, деб ҳисоблайлди таниқли мунажжим Павел Глоба.
Янги йилда Қўй мучалида туғилганларнинг бизнесда омади келади. Мунажжим уларга янги ишиларни бошлашда иккиланмасликни маслаҳат беради – риск ўзини оқлайди. Лекин биринчи ярим йилликда улар яхшилаб тайёрланиш ва режа тузишлари керак бўлади.
Эгизаклар йил давомида қатор синовлардан ўтишига тўғри келади. Лекин улар барчасидан ўтади. Иш жойидаги муваффақият уларнинг моддий ҳолатини сезиларли даражада яхшилаш имконини беради.
Чаёнлар иш ва севимли машғулотларини бирлаштириб, мўмайгина пул ишлаб олишлари мумкин. Бу йил улар қаттиқ меҳнат қилишига тўғри келади, лекин уларнинг ушбу саъй-ҳаракатлари зое кетмайди, улар иш жойида олға силжиш имконига эга бўлишади, дейди мунажжим.
Қовға мучали остида туғилганларга ҳам келгуси йилда жуда кўп ишлашга тўғри келади, лекин ушбу меҳнатлар ортидан муваффақият ҳам келади. Йилнинг иккинчи ярмида бизнес масалаларни муваффақиятли ҳал қилиб, янги лойиҳаларни ишга тушириш имкони пайдо бўлади.

2021 йил охирида қайси мучалдагилар бойиб кетади

Шарқона йилноманинг учта мучали ушбу йил охирига қадар ҳам бойиб кетиши мумкин.
Йўлбарс йили (1926, 1938, 1950, 1962, 1974, 1986, 1998, 2010)
Йўлбарс мучали остига туғилганларнинг молиявий даромадлари улар кутганидан ҳам ортиқ бўлиши мумкин. Бажонидил ишлаган тақдирда улар катта муваффақиятга эришиши ва катта даромадлар олиши мумкин. Лекин улар ўзларини тута билиши ва кўпроқ мулоқот қилишлари керак.
Қуён йили (1927, 1939, 1951, 1963, 1975, 1987, 1999, 2011)
Қуён мучали остида туғилганлар учун кузнинг охири ҳам жуда муваффақиятли бўлиши мумкин: уларнинг ишлари ва карьераси муваффақият қозона бошлайди, даромадлари кўпаяди. Уларнинг қўлига катта пул тушиши мумкин – этимол улар лотореяда ютиб чиқар?
Тўнғиз йили (1935, 1947, 1959, 1971, 1983, 1995, 2007, 2019)
Тўнғиз йилида туғилганларни ҳам қатор муваффақияттлар кутмоқда. Бунинг учун бироз терга ботиб ишлашга тўғри келади, лекин мукофот шунга арзийди.

Йўлбарс йилида кимнинг омади чопади

2022 йил ўйноқи характерли, таваккал қилишдан қўрқмайдиган қизиқувчан кишилар учун муваффақиятли келади. 2020 йилнинг
Удачным 2022-й станет для людей артистичных и любопытных, которые не боятся рисковать. 2022 йилнинг табиий кучи – сув бўлади. Энг бахтли ойлари эса – май, июль ва октябрь бўлади.

2022 – Йўлбарс йили

Хитой тақвимига кўра кириб келаётган янги 2022 йилнинг тимсоли – "кўк сув йўлбарси" бўлади. Астрологлар айтишига кўра, ушбу йил узоқ вақтдан буён ўз касбини ўзгартиришни ният қилган кишилар учун омадли бўлади. Улар янги ишга ўтиши ҳам мумкин.
Янги жойга кўчишни ният қилганлар учун ҳам келаётган йил муваффақиятли бўлади. Йўлбарс – мағрур, экинликни яхши кўрадиган ва қайсар ҳайвон, лекин сув йиртқич феълини тинчлантириб туради. Лекин сув ҳам – мутлақ тинч ҳолатдан кучли тўфонгача ўзгарувчан бўлишини унутмаслик керак.
Йўлбарс йилида кўпчилликни ишқий воқеалар ва ҳатто кучли муҳаббат кутмоқда.

Йўлбарс йили қачон кириб келади

Шарқона тақвимга кўра, Йўлбарс йили 2022 йилнинг 1 февралида кириб келиб 2023 йилнинг 21 январида якунланади.
Йўлбарс йилини қандай кийимда кутиб олиш керак
Мунажжимлар ёрқин рангли кийимларда кутиб олишни маслаҳат беришмоқда. Йўлбарс – иродали, эрксевар ҳайвон. У тобеликни хуш кўрмайди ва етакчи бўлишни истайди. Агар сиз ҳам ушбу хусусиятларга эга бўлмоқчи бўлсангиз, Янги йилни кутиб олиш учун махсус гардероб тайёрлаб қўйинг.
Кийим-кечакда олтин ёки мис ранглари бўлиши – моддий аҳволни яхшилайди. Муҳаббатни жалб этиш учун мунажжимлар мовийрангларни маслаҳат беришади. Касбда муваффақиятга эриши учун қора ёки кўк ранглар тавсия этилади.
Танлаш маслаҳат берилмайдиган ранглар – жигарранг ёки бинафшаранг кийимлар.
Янгиликлар лентаси
0