Ковидга қарши "узоқ муддатли" вакцина қачон яратилади

© Sputnik / Наталья Горшкова / Медиабанкка ўтишМедицинский сотрудник подготавливает шприц для вакцинации посетителей
Медицинский сотрудник подготавливает шприц для вакцинации посетителей  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2021
Oбуна бўлиш
Ковидга қарши "узоқ муддатли" вакцина қачон яратилади, саволга Гамалея маркази раҳбари Александр Гинцбург жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Коронавирусга қарши “узоқ муддатли” вакцинани яратиш зарурати дунё қандай штаммларга дуч келишига боғлиқ, деди Н.Ф.Гамалея маркази раҳбари Александр Гинцбург РИА Новости агентлигига.
5 ёки 10 йилдан кейин қайта эмлаш талаб қилинадиган COVID-19га қарши вакцина яратиш режалаштирилмоқдами, деган саволга жавоб берар экан, Гинцбург бундай препаратни яратиш келажакда дунё вируснинг мутацияларига боғлиқ бўлишини таъкидлади.
Шприц, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2021
Коронавирусга қарши қайта эмланиш тартиби ҳақида маълумот берилди
"Барчаси биз қандай коронавирус штамми билан курашаётганимизга боғлиқ. “Спутник V” барча штаммлар, ухан ва ундан кейинги вариантларга нисбатан бир йил эмас, балки икки йил ҳам эмас, анча узоқроқ таъсир этади деб умид қилгандик. Чунки ҳужайраларнинг хотираси жуда узоқ вақт сақланади”, - деди мутахассис.
Гамалея маркази директори сўзларига кўра, коронавирус штамми ўзгарди.
"Аммо штамм шундай ўзгардики, у хотира ҳужайралари томонидан синтез қилинган антитаначалар ҳужумидан қочиб қолди. Шунинг учун энди ҳар олти ойда бу вакцина қилишга тўғри келмоқда. Ҳаммаси вируснинг қайси вариантига дуч келишимизга, мос равишда вакцина яратишни талаб қилаган патогенларга боғлиқ", - деб қўшимча қилди Гинцбург.
Янгиликлар лентаси
0