Европада ковид авж олмоқда: Ўзбекистон ССВ аҳолини огоҳликка чорлади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ССВ Европада жорий этилаётган чекловлар мамлакат аҳолисини ҳам огоҳликка чорлаши кераклигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Сўнгги кунларда айрим Европа давлатларида коронавирус билан касалланиш авж олиши сабаб бекор қилинган чекловлар қайтадан жорий қилинмоқда.
Ўзбекистон ССВ Европада жорий этилаётган чекловлар мамлакат аҳолисини ҳам огоҳликка чорлаши кераклигини маълум қилди.
Қайд этилишича, кейинги ойларда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш статистикасида пасайиш кузатилмоқда. Аммо кўрсаткичлар озайгани сари одамлар ўртасида эҳтиёткорлик ҳам сусайиб боряпти. Бу эса хавотирли ҳолат.
Вазирлик коронавирус билан боғлиқ вазият айрим мамлакатларда, айниқса, Европада қайта авж олаётганига эътибор қаратган.
Масалан, Австрияда бугундан умуммиллий локдаун жорий этилди. У 20 кунгача давом этади. Бу вақт мобайнида барча оммавий ва маданий тадбирлар бекор қилинади. Умумий овқатланиш шохобчалари ва маданият масканлари, аксарият савдо нуқталари, таълим муассасалари ёпилади.
Чекловлар эмланмаганлар учун, айниқса, қатъий. Уларнинг озиқ-овқат дўкони, дорихона, шифокор кўриги каби энг муҳим эҳтиёжлардан бошқа мақсадлар учун кўчага чиқиши тақиқланган. Ҳозир мамлакатда вакцина олмаган 2 миллион киши шундай чоралар шароитида яшашга мажбур.
Германияда ҳам коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлашиб бораётгани туфайли эмланмаган аҳоли қатлами учун карантин чоралари кучайтирилди. Ўтган ҳафтада бу ерда кунига 60 мингга яқин касалланиш ҳолатлари аниқланиб, пандемия бошлангандан бери энг юқори кўрсаткич қайд этилганди.
Янги чекловларга кўра, агар мамлакат маъмурий ҳудудларида ковид туфайли касалхоналарга ётқизиш ҳолати ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 6 тага етса, эмланган ва коронавирусдан тузалган фуқаролар ҳам оммавий тадбирларга ташриф буюриш учун мажбурий равишда тест топширади.
Словакия 22 ноябрдан коронавирусга қарши эмланмаган фуқаролар учун локдаун жорий этган яна бир мамлакат бўлди. Бундай аҳоли қатлами кафе ва ресторанлар, савдо марказлари, оммавий ва спорт тадбирларига бора олмайди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги дунёдаги мураккаб эпидемик вазиятни ҳисобга олиб, юртдошларимизни карантин қоидаларига қатъий риоя этишга, хотиржамликка берилмай, ўз вақтида вакцина олишга чақиради”, - дейилган мурожаатда.
2021 йил 21 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 191 576 нафарни ташкил этмоқда. Шулардан 188 123 нафари тузалиб кетган. Вирус оқибатида 1378 киши вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 17 ноябрдан бошлаб тўлиқ эмланган фуқаролар бустер доза билан ихтиёрий эмланиши хабар қилинган эди.
Шприц, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2021
Коронавирусга қарши қайта эмланиш тартиби ҳақида маълумот берилди
Янгиликлар лентаси
0