https://sputniknews.uz/20211121/kop-kvartirali-uylar-kamida-1-gbits-otkazuvchanlik-qobiliyati-bilan-internetga-ulanadi-21451701.html
Кўп квартирали уйлар камида 1 Гбит/с ўтказувчанлик қобилияти билан интернетга уланади
Кўп квартирали уйлар камида 1 Гбит/с ўтказувчанлик қобилияти билан интернетга уланади
Sputnik Ўзбекистон
2023 йилгача оптик толали алоқа линиялари барча аҳоли пунктларига етказилиб берилиши керак. 21.11.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-11-21T10:33+0500
2021-11-21T10:33+0500
2021-11-21T10:33+0500
жамият
ўзбекистон
интернет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/973/71/9737171_0:163:3061:1885_1920x0_80_0_0_91d7a0ccab27105953499fc28cb41dcd.jpg
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида қарорни қабул қилди.Қарорга кўра, 2022–2024 йилларда мамлакат телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларини мобил алоқа қамрови билан таъминлаш режа-жадвали тасдиқланди.Шунга кўра, 2023 йилгача, жумладан:2021 йил якунигача барча ички ишлар органлари таянч пунктлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, жазони ижро этиш муассасалари, ички ишлар органлари профилактика инспекторлари хоналари, халқ таълими муассасалари, давлат архивлари ва ташкилотлари Интернетга кенг полосали уланади.Қарор билан мавжуд чегара ўтиш нуқталари орқали “Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон”, “Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой” ва “Ўзбекистон–Туркманистон–Озарбайжон–Туркия” йўналишларида халқаро магистрал каналлар ташкил этиш режалаштирилган. Хитойда янги уланиш ва ўзаро Интернет трафиги алмашинуви нуқталарини ташкил этиш чоралари кўрилади.2022 йил 1 январдан Интернетга кенг полосали уланиш тармоқларини лойиҳалаш ва қуришда қуйидагилар назарда тутилади:- маъмурий бинолар ва кўп квартирали уйларни камида 1 Гбит/с ўтказувчанлик қобилияти билан;- таълим ташкилотлари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа давлат ташкилотларини камида 100 Мбит/с ўтказувчанлик қобилияти имконияти билан улаш.
https://sputniknews.uz/20210622/ozbekistonda-internet-tezlashdi--axborot-texnologiyalari-vazirligi-19352732.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/973/71/9737171_165:0:2896:2048_1920x0_80_0_0_a8a23ea993b407deac3d1cd6a01f2c52.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, интернет
жамият, ўзбекистон, интернет
Кўп квартирали уйлар камида 1 Гбит/с ўтказувчанлик қобилияти билан интернетга уланади
2023 йилгача оптик толали алоқа линиялари барча аҳоли пунктларига етказилиб берилиши керак.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида қарорни
қабул қилди. Қарорга кўра, 2022–2024 йилларда мамлакат телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларини мобил алоқа қамрови билан таъминлаш режа-жадвали тасдиқланди.
Шунга кўра, 2023 йилгача, жумладан:
халқаро маълумотлар узатиш каналининг ўтказувчанлик қобилияти 3,5 маротаба оширилади;
150 минг км оптик толали алоқа линиялари қурилиш ҳисобига маълумотлар узатиш тармоғи кенгайтирилади;
оптик толали алоқа линиялари барча аҳоли пунктларига етказилиб, уй хўжаликларининг камида 80 фоизи Интернетга кенг полосали симли уланиш имконияти билан таъминланади.
2021 йил якунигача барча ички ишлар органлари таянч пунктлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, жазони ижро этиш муассасалари, ички ишлар органлари профилактика инспекторлари хоналари, халқ таълими муассасалари, давлат архивлари ва ташкилотлари Интернетга кенг полосали уланади.
Қарор билан мавжуд чегара ўтиш нуқталари орқали “Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон”, “Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой” ва “Ўзбекистон–Туркманистон–Озарбайжон–Туркия” йўналишларида халқаро магистрал каналлар ташкил этиш режалаштирилган. Хитойда янги уланиш ва ўзаро Интернет трафиги алмашинуви нуқталарини ташкил этиш чоралари кўрилади.
2022 йил 1 январдан Интернетга кенг полосали уланиш тармоқларини лойиҳалаш ва қуришда қуйидагилар назарда тутилади:
- маъмурий бинолар ва кўп квартирали уйларни камида 1 Гбит/с ўтказувчанлик қобилияти билан;
- таълим ташкилотлари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа давлат ташкилотларини камида 100 Мбит/с ўтказувчанлик қобилияти имконияти билан улаш.