UzAuto Captiva 5 учун "чексиз узр" сўради

© ChevroletChevrolet Captiva 5
Chevrolet Captiva 5 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2021
Oбуна бўлиш
UzAuto Motors компанияси ўзбекистонлик мижозларига Chevrolet Captiva 5 автомобилларини етказиб бермайдиган бўлди.
ТОШКЕНТ, 20 ноя - Sputnik. UzAuto Motors компанияси Chevrolet Captiva 5 автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномаларни тўхтатишни ҳамда олдин тузилган шартномалар бўйича мижозлар пулларини қайтаришини маълум қилди.
“UzAuto Motors” АЖ раҳбарияти ва жамоаси ўз мижозларимиздан келтирилган ноқулайликлар учун чексиз узр сўрайди ҳамда айни пайтдаги вазиятда мижозлари учун қайғуриб, қабул қилинган қарори ягона тўғри қарор эканлигига ишонади.
Мижозлар мурожаатидан кейин 3 кун ичида тузилган шартномалар бўйича тўланган барча маблағлар тўлиқ қайтарилади. Шунингдек, компания қўшимча равишда олдиндан тўлов суммасининг 5 фоизини компенсация сифатида тақдим этади", - дейилган расмий хабарда.
Хабарда айтилишига кўра бундай вазият компания тарихида биринчи бор юз бермоқда, ҳаммасига сабаб - умумжаҳон яримўтказгичлар танқислиги.
Олдин Chevrolet Captiva 5 автомобили учун маблағ киритган харидорларга компания уларнинг хоҳишига қараб Chevrolet Equinox, Tracker, Malibu, Cobalt ёки TrailBlazer моделларини моделларини харид қилиш имконияти таклиф қилинади.
Маълумот учун Chevrolet Captiva 5 атомобиллари Ўзбекистонда 2021 йилнинг сентябрь охирда сотувга чиққан эди. UzAuto Motors Мексидака ишлаб чиқариладиган ушбу автомобилни харидорларга 2022 йилнинг январида етказиб беришни ваъда берган эди. Chevrolet Captiva 5 модели нархи 192 миллиондан 269 миллион сўмгача деб эълон қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0