https://sputniknews.uz/20211120/rossiyada-vafot-etgan-quruvchi-oilasiga-kompensatsiya-undirib-berildi-21446456.html
Россияда вафот этган қурувчи оиласига компенсация ундириб берилди
Россияда вафот этган қурувчи оиласига компенсация ундириб берилди
Sputnik Ўзбекистон
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда вафот этган меҳнат мигрантига иш берувчидан компенсация ундириб берди. 20.11.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-11-20T13:07+0500
2021-11-20T13:07+0500
2023-04-05T18:35+0500
миграция
мигрантлар
миграция
қурилиш
ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1201/81/12018123_0:63:1201:738_1920x0_80_0_0_0682d46d28d295b5b8af5f05029aadba.jpg
ТОШКЕНТ, 20 ноя - Sputnik. Россияда вафот этган ўзбекистонлик меҳнат мигрантининг оиласига 1 млн рублдан ортиқ маблағ ундириб берилди, деб хабар қилмоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги. 1994 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Б.Юсупов Россиянинг “МОНОТЕК СТРОЙ” МЧЖда иш бошлаганидан 2 ой 5 кун ўтиб, 2020 йил 21 сентябрь куни ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этади. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан россиялик юристлар жамоаси жалб этилиб, узоқ давом этган жараёнлардан сўнг иш берувчидан 1 млн 161 минг рубль (15 774 АҚШ доллари) маблағ тўлаб бериш бўйича иш берувчи билан юридик келишувга эришилди. Марҳумнинг Хоразм вилоятида ота-онаси билан бирга яшовчи 1995 йилда туғилган турмуш ўртоғи ва 2019 йилда туғилган қизи қолган. Ҳозирги вақтда Россия Федерацияси Ижтимоий суғурта жамғармасидан ушбу маблағни ундириш ва марҳумнинг вояга етмаган қизига 18 ёшга тўлгунга қадар нафақа тайинлаш масаласи ҳал қилинмоқда.Бугунги кунда бир миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар Россияда вақтинчалик меҳнат фаолияти олиб боришмоқда. Уларнинг аксарияти қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритмоқда. Афсуски, иш жараёнида турли бахтсиз ҳолатлар юз бериши ва баъзан бу ўлим билан ҳам тугаши мумкин. Аммо, иш жойидаги ўлим ёки шикастланиш иш берувчининг айби билан содир бўлса, марҳумнинг қариндошлари компенсация олиш ҳуқуқига эга эканидан кўпчилик хабардор эмас. Хорижда бахтсизлик юз берганда, ҳуқуқий ҳимоя керак бўлганда ёки оғир вазиятга тушиб қолганингизда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хорижий бўлинмаларига мурожаат қилишингиз мумкин. Бугунги кунда улар Россияда 18 та, Қозоғистонда 4 та, Туркияда 3 та адвокатлик ташкилотларига билан ҳамкорлик шартномаси имзолаган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1201/81/12018123_66:0:1133:800_1920x0_80_0_0_044be30d3be3daffac2fa9e2bdec997f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, мигрантлар, миграция, қурилиш, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги , россия
миграция, мигрантлар, миграция, қурилиш, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги , россия
Россияда вафот этган қурувчи оиласига компенсация ундириб берилди
13:07 20.11.2021 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда вафот этган меҳнат мигрантига иш берувчидан компенсация ундириб берди.
ТОШКЕНТ, 20 ноя - Sputnik. Россияда вафот этган ўзбекистонлик меҳнат мигрантининг оиласига 1 млн рублдан ортиқ маблағ ундириб берилди, деб хабар қилмоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
1994 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Б.Юсупов Россиянинг “МОНОТЕК СТРОЙ” МЧЖда иш бошлаганидан 2 ой 5 кун ўтиб, 2020 йил 21 сентябрь куни ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан россиялик юристлар жамоаси жалб этилиб, узоқ давом этган жараёнлардан сўнг иш берувчидан 1 млн 161 минг рубль (15 774 АҚШ доллари) маблағ тўлаб бериш бўйича иш берувчи билан юридик келишувга эришилди.
Шунингдек, Россия қонунчилигига мувофиқ, марҳумнинг оиласига жабрланувчининг иш жойида бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этгани муносабати билан 1 млн рубль атрофида компенсация берилиши ҳам кўзда тутилган.
Марҳумнинг Хоразм вилоятида ота-онаси билан бирга яшовчи 1995 йилда туғилган турмуш ўртоғи ва 2019 йилда туғилган қизи қолган.
Ҳозирги вақтда Россия Федерацияси Ижтимоий суғурта жамғармасидан ушбу маблағни ундириш ва марҳумнинг вояга етмаган қизига 18 ёшга тўлгунга қадар нафақа тайинлаш масаласи ҳал қилинмоқда.
Бугунги кунда бир миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар Россияда вақтинчалик меҳнат фаолияти олиб боришмоқда. Уларнинг аксарияти қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритмоқда.
Афсуски, иш жараёнида турли бахтсиз ҳолатлар юз бериши ва баъзан бу ўлим билан ҳам тугаши мумкин. Аммо, иш жойидаги ўлим ёки шикастланиш иш берувчининг айби билан содир бўлса, марҳумнинг қариндошлари компенсация олиш ҳуқуқига эга эканидан кўпчилик хабардор эмас.
Хорижда бахтсизлик юз берганда, ҳуқуқий ҳимоя керак бўлганда ёки оғир вазиятга тушиб қолганингизда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хорижий бўлинмаларига мурожаат қилишингиз мумкин. Бугунги кунда улар Россияда 18 та, Қозоғистонда 4 та, Туркияда 3 та адвокатлик ташкилотларига билан ҳамкорлик шартномаси имзолаган.