https://sputniknews.uz/20211119/rossiya-va-ozbekiston-viloyatlarini-ozaro-nima-boglaydi-21443692.html
Россия ва Ўзбекистон вилоятларини ўзаро нима боғлайди
Россия ва Ўзбекистон вилоятларини ўзаро нима боғлайди
Sputnik Ўзбекистон
Россия - Ўзбекистон ўртасидаги II ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида давлатлар ўртасида 8,9 млрд $ шартномалар тузилди.
2021-11-19T22:52+0500
2021-11-19T22:52+0500
2023-04-05T18:35+0500
аналитика
ўзбекистон
иқтисод
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1d/21144591_189:131:923:544_1920x0_80_0_0_cfd832bcb78c2d656a46ea3299532747.jpg
Бу ҳафта давомида ҳам Ўзбекистон, ҳам Россия ОАВлари ҳудудий ҳамкорлик мавзусини фаол ёритмоқда. Россия - Ўзбекистон ўртасидаги II ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида давлатлар ўртасида 8,9 млрд $ шартномалар тузилди.Россия ва Ўзбекистон қўшма лойиҳаларни кўпроқ қайси ҳудудларда ривожлантирмоқда? Бу саволнинг жавоби - Sputnik Ўзбекистон материалида.Энг муҳимиИкки томонлама ҳамкорликнинг энг ёрқин мисолларини 17 ноябр куни бўлиб ўтган форумда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.Бундан ташқари, Самара вилояти компаниялари Бухорода йирик иссиқхона мажмуаси қуришни бошлади. Ингушетия тадбиркорлари билан Фарғона водийсида тўқимачилик кластерини кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда, деди Мирзиёев.Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги кўплаб келишувлар натижалари рақамларда аниқроқ ифодаланган. Биргина жорий йил январ-август ойларида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3,9 млд $ни ташкил этди. Яъни 8 ойда мамлакатлар ўтган йилги товар айланмасининг 66 % бажаришди (2020 йилда товар айирбошлаш 5,9 млрд $).Ўзбекистонда Россия сармояси иштирокида 2 мингдан ортиқ компания фаолият юритмоқда. Россияда Ўзбекистон бизнеси иштирокидаги корхоналар сони 600 тани ташкил этади.2020 йилда Россиянинг 70та субъекти Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилди. Энг фаол қуйидаги шаҳарлар ва вилоятлар бўлди: Москва, Москва вилояти, Челябинск вилояти ва Санкт-Петербург.РоссияЧелябинск вилоятиБу йил Челябинск вилояти барча вилоятлар орасида Ўзбекистонга биринчи экспортчи бўлди, деди вилоят губернатори Алексей Текслер. Бунга жорий йил апрел ойида маҳаллий ишбилармон-доиралари 60 нафар вакилининг “Иннопром” саноат кўргазмаси иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташрифи катта ёрдам берди.Ўзбекистон - МДҲ давлатлари орасида Магнитогорск металлургия заводи маҳсулотларининг энг йирик истеъмолчиси ҳисобланади. Бундан ташқари, Челябинск вилоятида ишлаб чиқарилган “Урал” автомобиллари, нефт ва газ ускуналари, ўзиюрар техника, макарон маҳсулотларига республикада талаб катта.Челябинск вилояти “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ билан изоляторларни биргаликда ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолади, деди Текслер.Янги келишув Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни назарда тутади. Яъни, республикада 4 турдаги изоляторлар ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, россиялик ва ўзбекистонлик мутахассислар бу соҳада қўшма илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб боришни режалаштирган.Бундай лойиҳанинг амалга оширилиши бутун Марказий Осиёдаги электр узатиш линиялари подстанцияларини изоляторлар билан таъминлайди, дейди Алексей Текслер.Самара вилоятиПандемия Самара вилоятининг Ўзбекистон билан ташқи савдосига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади – аксинча, 2020 йилда у 19,7 %га ошди.Самара вилояти губернатори Дмитрий Азаровга кўра, вилоят айниқса Тошкент, Тошкент, Наманган, Навоий, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.Жиззах вилоятида “Лада” автомобилларини йиғиш заводи ишламоқда. Самарадаги “Пегас-Агро” компанияси Ўзбекистон бозорига ўзиюрар қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бермоқда. “АКОМ” корхонаси Ўзбекистонга енгил ва юк автомобиллари учун 48 мингга яқин аккумулятор батареясини экспорт қилди. “Тяжмаш” заводи эса Олмалиқ ва Навоий кон-металлургия комбинатларига ускуналар етказиб бермоқда.Самара вилояти ва Ўзбекистон гуманитар соҳада ҳам фаол ҳамкорлик қилмоқда. Вилоятдаги хорижлик талабаларнинг чорак қисми - Ўзбекистон фуқаролари.Бундан ташқари, Самарада Халқлар дўстлиги хиёбони пайдо бўлди. Дмитрий Азаров айтишича, бу Самарада яшовчи халқлар ҳақида ҳикоя қилувчи катта этнографик мажмуа. Шунинг учун боғда ўзбекларга бағишланган зона ҳам мавжуд.Ростов вилоятиВилоятнинг Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми 2020 йилда 151 млн $ни ташкил этди. Апрел ойида республикада “Ростсельмаш куни” тадбири бўлиб ўтди.Ростов вилоятининг қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхонаси Чирчиқ шаҳрида ўзбекистонлик фермерларга ўз ишлаб чиқариш майдончасини кўрсатди.Шунингдек, Новочеркасск электрод заводи Ўзбекистон металлургия комбинати учун 1,5 минг тонна электрод жўнатмоқда. Бундан ташқари, мебел савдоси ривожланмоқда. Италияга буюртма асосида мебел етказиб берувчи “Алмаз” компанияси ўз маҳсулотларини Ўзбекистонда ҳам сотмоқда.ЎзбекистонЖиззах вилоятиВилоят ҳокими Эргаш Салиевга кўра, Россия - Жиззахнинг асосий иқтисодий ҳамкори ҳисобланади. Икки томонлама ҳамкорликнинг локомотивлари - автомобилсозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат, қурилиш ва кимё саноати.Жиззах вилояти Татаристон, Удмуртия, Ростов, Омск, Челябинск, Тюмен ва Самара вилоятлари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.Натижада 4 йилда Жиззах вилоятида Россия капитали иштирокидаги корхоналар сони 2 баробарга кўпайиб, 40тани ташкил этди.Минтақалараро форум доирасида вилоят Россия ҳудудлари билан умумий қиймати 200 млн $ 28та инвестиция ва савдо ҳужжатларини имзолади.Фарғона вилоятиФарғона вилоятида Россия капитали иштирокидаги 33та корхона фаолият юритмоқда. Айни пайтда умумий қиймати 40,1 млн $ ўнта лойиҳа амалга оширилмоқда.Россия Фарғона вилояти мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий истеъмолчиси ҳисобланади. Энг кўп вилоят Россия бозорига узум, ўрик, хурмо, гилос ва шафтоли экспорт қилади.Қорақалпоғистон РеспубликасиФорум доирасида Қорақалпоғистон Россия субъектлари билан умумий қиймати 144,4 млн $ шартномалар имзолади. 2020 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 108 млн $ни ташкил этган бўлса, жорий йил ўтган 10 ойлик якунларида 120 млн $.Жорий йилда Қорақалпоғистонга киритилган Россия инвестицияларнинг умумий ҳажми 44,2 млн $ни ташкил этади.
https://sputniknews.uz/20211119/putin-va-mirziyoev-18ta-ikki-tomonlama-hujjat-imzoladi-21443249.html
https://sputniknews.uz/20211119/mirziyoev-rossiya-ozbekiston-savdo-sotiyi-yil-oxirida-7-milliard-boladi-21440917.html
https://sputniknews.uz/20211119/putin-rossiya-va-ozbekiston-ortasida-hamkorlik-istiqbollarini-baholadi-21438872.html
https://sputniknews.uz/20211119/ozbekiston-eoii-davlatlari-bilan-hamkorlikni-yanada-rivojlantirishga-tayyor--abdulla-aripov-21434354.html
https://sputniknews.uz/20211119/tiv-rahbarlari-mirziyoev-va-putin-uchrashuvida-qanday-hujjatlar-imzolanishini-malum-qilishdi-21426338.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Данара Курманова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1118/34/11183496_316:287:730:701_100x100_80_0_0_2081302326330070bf242444fe5c43bb.jpg
Данара Курманова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1118/34/11183496_316:287:730:701_100x100_80_0_0_2081302326330070bf242444fe5c43bb.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1d/21144591_240:0:965:544_1920x0_80_0_0_a72ee8783cd8ed8fb0d5a187e2dc1fc6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Данара Курманова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1118/34/11183496_316:287:730:701_100x100_80_0_0_2081302326330070bf242444fe5c43bb.jpg
россия ва ўзбекистон вилоятларини ўзаро нима боғлайди
россия ва ўзбекистон вилоятларини ўзаро нима боғлайди
Россия ва Ўзбекистон вилоятларини ўзаро нима боғлайди
22:52 19.11.2021 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Россия иштирокида Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида янги корхоналар пайдо бўлади — Sputnik материалида.
Бу ҳафта давомида ҳам Ўзбекистон, ҳам Россия ОАВлари ҳудудий ҳамкорлик мавзусини фаол ёритмоқда. Россия - Ўзбекистон ўртасидаги II ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида давлатлар ўртасида 8,9 млрд $ шартномалар тузилди.
Россия ва Ўзбекистон қўшма лойиҳаларни кўпроқ қайси ҳудудларда ривожлантирмоқда? Бу саволнинг жавоби - Sputnik Ўзбекистон материалида.
Икки томонлама ҳамкорликнинг энг ёрқин мисолларини 17 ноябр куни бўлиб ўтган форумда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.
“Тошкент вилоятида татаристонлик ҳамкорлар билан “Химград” юқори технологияли саноат парки ташкил этилмоқда. Яқинда Жиззах вилоятида Москва вилояти инвесторлари иштирокида кўптармоқли агрологик марказ ишга тушади”, — деди у ўзининг табрик нутқида.
Бундан ташқари, Самара вилояти компаниялари Бухорода йирик иссиқхона мажмуаси қуришни бошлади. Ингушетия тадбиркорлари билан Фарғона водийсида тўқимачилик кластерини кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда, деди Мирзиёев.
Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги кўплаб келишувлар натижалари рақамларда аниқроқ ифодаланган. Биргина жорий йил январ-август ойларида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3,9 млд $ни ташкил этди. Яъни 8 ойда мамлакатлар ўтган йилги товар айланмасининг 66 % бажаришди (2020 йилда товар айирбошлаш 5,9 млрд $).
Ўзбекистонда Россия сармояси иштирокида 2 мингдан ортиқ компания фаолият юритмоқда. Россияда Ўзбекистон бизнеси иштирокидаги корхоналар сони 600 тани ташкил этади.
2020 йилда Россиянинг 70та субъекти Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилди. Энг фаол қуйидаги шаҳарлар ва вилоятлар бўлди: Москва, Москва вилояти, Челябинск вилояти ва Санкт-Петербург.
Бу йил Челябинск вилояти барча вилоятлар орасида Ўзбекистонга биринчи экспортчи бўлди, деди вилоят губернатори Алексей Текслер. Бунга жорий йил апрел ойида маҳаллий ишбилармон-доиралари 60 нафар вакилининг “Иннопром” саноат кўргазмаси иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташрифи катта ёрдам берди.
Ўзбекистон - МДҲ давлатлари орасида Магнитогорск металлургия заводи маҳсулотларининг энг йирик истеъмолчиси ҳисобланади. Бундан ташқари, Челябинск вилоятида ишлаб чиқарилган “Урал” автомобиллари, нефт ва газ ускуналари, ўзиюрар техника, макарон маҳсулотларига республикада талаб катта.
Челябинск вилояти “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ билан изоляторларни биргаликда ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолади, деди Текслер.
Гап шундаки, Челябинск вилоятида жойлашган Южноуралск арматура- изолятор заводи Россияда юқори волтли электр узатиш линиялари учун изоляторларнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.
Янги келишув Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни назарда тутади. Яъни, республикада 4 турдаги изоляторлар ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, россиялик ва ўзбекистонлик мутахассислар бу соҳада қўшма илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб боришни режалаштирган.
Бундай лойиҳанинг амалга оширилиши бутун Марказий Осиёдаги электр узатиш линиялари подстанцияларини изоляторлар билан таъминлайди, дейди Алексей Текслер.
Пандемия Самара вилоятининг Ўзбекистон билан ташқи савдосига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади – аксинча, 2020 йилда у 19,7 %га ошди.
Самара вилояти губернатори Дмитрий Азаровга кўра, вилоят айниқса Тошкент, Тошкент, Наманган, Навоий, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Жиззах вилоятида “Лада” автомобилларини йиғиш заводи ишламоқда. Самарадаги “Пегас-Агро” компанияси Ўзбекистон бозорига ўзиюрар қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бермоқда. “АКОМ” корхонаси Ўзбекистонга енгил ва юк автомобиллари учун 48 мингга яқин аккумулятор батареясини экспорт қилди. “Тяжмаш” заводи эса Олмалиқ ва Навоий кон-металлургия комбинатларига ускуналар етказиб бермоқда.
Самара вилояти ва Ўзбекистон гуманитар соҳада ҳам фаол ҳамкорлик қилмоқда. Вилоятдаги хорижлик талабаларнинг чорак қисми - Ўзбекистон фуқаролари.
Бундан ташқари, Самарада Халқлар дўстлиги хиёбони пайдо бўлди. Дмитрий Азаров айтишича, бу Самарада яшовчи халқлар ҳақида ҳикоя қилувчи катта этнографик мажмуа. Шунинг учун боғда ўзбекларга бағишланган зона ҳам мавжуд.
Вилоятнинг Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми 2020 йилда 151 млн $ни ташкил этди. Апрел ойида республикада “Ростсельмаш куни” тадбири бўлиб ўтди.
Ростов вилоятининг қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхонаси Чирчиқ шаҳрида ўзбекистонлик фермерларга ўз ишлаб чиқариш майдончасини кўрсатди.
Шунингдек, Новочеркасск электрод заводи Ўзбекистон металлургия комбинати учун 1,5 минг тонна электрод жўнатмоқда. Бундан ташқари, мебел савдоси ривожланмоқда. Италияга буюртма асосида мебел етказиб берувчи “Алмаз” компанияси ўз маҳсулотларини Ўзбекистонда ҳам сотмоқда.
Вилоят ҳокими Эргаш Салиевга кўра, Россия - Жиззахнинг асосий иқтисодий ҳамкори ҳисобланади. Икки томонлама ҳамкорликнинг локомотивлари - автомобилсозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат, қурилиш ва кимё саноати.
Жиззах вилояти Татаристон, Удмуртия, Ростов, Омск, Челябинск, Тюмен ва Самара вилоятлари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Натижада 4 йилда Жиззах вилоятида Россия капитали иштирокидаги корхоналар сони 2 баробарга кўпайиб, 40тани ташкил этди.
Минтақалараро форум доирасида вилоят Россия ҳудудлари билан умумий қиймати 200 млн $ 28та инвестиция ва савдо ҳужжатларини имзолади.
“Сувни тозалаш ускуналарини йиғиш, ёритиш мосламалари, суғориш тизимларини ишлаб чиқариш бўйича илмий-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш кўзда тутилган”, – дейди вилоят ҳокими.
Фарғона вилоятида Россия капитали иштирокидаги 33та корхона фаолият юритмоқда. Айни пайтда умумий қиймати 40,1 млн $ ўнта лойиҳа амалга оширилмоқда.
Россия Фарғона вилояти мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий истеъмолчиси ҳисобланади. Энг кўп вилоят Россия бозорига узум, ўрик, хурмо, гилос ва шафтоли экспорт қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси
Форум доирасида Қорақалпоғистон Россия субъектлари билан умумий қиймати 144,4 млн $ шартномалар имзолади. 2020 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 108 млн $ни ташкил этган бўлса, жорий йил ўтган 10 ойлик якунларида 120 млн $.
“2018 йилда 13 та қўшма корхона фаолият кўрсатган бўлса, ҳозир уларнинг сони 37тага етди”, – дейди Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгаши раиси Мурат Камолов.
Жорий йилда Қорақалпоғистонга киритилган Россия инвестицияларнинг умумий ҳажми 44,2 млн $ни ташкил этади.