https://sputniknews.uz/20211118/toshkent-viloyati-hokimining-yangi-lavozimi-malum-boldi-21418127.html
Собиқ Тошкент вилояти ҳокимининг янги лавозими маълум бўлди
Собиқ Тошкент вилояти ҳокимининг янги лавозими маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Даврон Ҳидоятов жорий январь ойидан бошлаб Тошкент вилояти ҳокими сифатида ишлаётган эди.
2021-11-18T17:01+0500
2021-11-18T17:01+0500
2021-11-18T17:05+0500
сиёсат
тошкент вилояти
янги тайинлов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/12/21418450_0:46:1300:777_1920x0_80_0_0_6b34c8358f3543bd5d860325f4958209.jpg
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Тошкент вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.Йиғилишда президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов президент фармони билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди.Унга кўра, Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов лавозимидан озод этилди.Айни пайтга қадар Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.Президент матбуот котибининг маълум қилишича, Даврон Ҳидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимини эгаллайди.Даврон Ҳидоятов жорий январь ойидан бошлаб Тошкент вилояти ҳокими сифатида ишлаётган эди.Даврон Ҳидоятов (1976 йилда туғилган) — Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1998 йил) ва Ўзбекистон банк-молия академияси (2001) битирувчиси. 1996−2004 йилларда Ўзбекистон Марказий банки тизимида, 2004−2005 йилларда "Осиё-Инвест Банк" (Москва) бошқаруви раиси лавозимида, 2005−2009 йилларда Ўзбекистон Марказий банки тизимида ишлаган.2009 йилдан 2012 йилгача “GM Uzbekistan” компаниясининг молия бўйича ижрочи директори, 2012 йилдан 2014 йилгача MAN Auto-Uzbekistan ҚК бош директори лавозимларида хизмат қилган.2014−2017 йилларда Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни кучайтириш давлат қўмитаси раиси, 2017−2018 йилларда Чилонзор тумани ҳокими, 2018−2021 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/12/21418450_147:0:1300:865_1920x0_80_0_0_58f3f100287e54eef85d3fb93319595e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
даврон ҳидоятов янги лавозим чирчиқ ҳокими ҳидоятов таржимаи ҳоли ҳидоятов ким
даврон ҳидоятов янги лавозим чирчиқ ҳокими ҳидоятов таржимаи ҳоли ҳидоятов ким
Собиқ Тошкент вилояти ҳокимининг янги лавозими маълум бўлди
17:01 18.11.2021 (янгиланди: 17:05 18.11.2021) Даврон Ҳидоятов жорий январь ойидан бошлаб Тошкент вилояти ҳокими сифатида ишлаётган эди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Тошкент вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
хабар берди.
Йиғилишда президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов президент фармони билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди.
Унга кўра, Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов лавозимидан озод этилди.
Айни пайтга қадар Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Президент матбуот котибининг
маълум қилишича, Даврон Ҳидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимини эгаллайди.
Даврон Ҳидоятов жорий январь ойидан бошлаб Тошкент вилояти ҳокими
сифатида ишлаётган эди.Даврон Ҳидоятов (1976 йилда туғилган) — Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1998 йил) ва Ўзбекистон банк-молия академияси (2001) битирувчиси. 1996−2004 йилларда Ўзбекистон Марказий банки тизимида, 2004−2005 йилларда "Осиё-Инвест Банк" (Москва) бошқаруви раиси лавозимида, 2005−2009 йилларда Ўзбекистон Марказий банки тизимида ишлаган.
2009 йилдан 2012 йилгача “GM Uzbekistan” компаниясининг молия бўйича ижрочи директори, 2012 йилдан 2014 йилгача MAN Auto-Uzbekistan ҚК бош директори лавозимларида хизмат қилган.
2014−2017 йилларда Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни кучайтириш давлат қўмитаси раиси, 2017−2018 йилларда Чилонзор тумани ҳокими, 2018−2021 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.