Sputnik Ўзбекистонда фаолиятни кенгайтириб, ходимлар сонини кўпайтиради – Киселёв

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишЛоготип международного информационного бренда "Sputnik"
Логотип международного информационного бренда Sputnik  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда Sputnik ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги бош директори Дмитрий Киселёв медиафорумда таъкидлашича, феврал ойида агентлик Ўзбекистонда Россиядаги энг йирик медиагуруҳ сифатида аккредитациядан ўтган.
Генеральный директор МИА Россия сегодня Дмитрий Киселев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Дмитрий Киселёв Ўзбекистонда сўз эркинлиги ҳақида гапирди
Республикада Sputnik ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда, унинг Тошкентдаги офис ходимларининг сонини кўпайтириш режалаштирилган, бу эса ахборот оқимини оширишга ёрдам беради.
Унинг сўзларига кўра, келгусида Ўзбекистондаги офисда 20 нафаргача ходим ишлаши мумкин.
Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров Ўзбекистон ва Россия ОАВларининг тегишли равишда Тошкент ва Москвада мухбирлик пунктларини ташкил этишни таклиф қилди.
Пайшанба куни “Россия сегодня” ХАА халқаро мультимедиа матбуот марказида “Москва-Тошкент” видеокўприги форматида II Россия-Ўзбекистон медиафоруми бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0