https://sputniknews.uz/20211118/bojxona-qomitasiga-yangi-rahbar-maqullandi-21418606.html
Божхона қўмитасига янги раҳбар тайинланди
Божхона қўмитасига янги раҳбар тайинланди
Sputnik Ўзбекистон
Акмалхўжа Мавлонов Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
2021-11-18T19:18+0500
2021-11-18T19:18+0500
2021-11-18T20:41+0500
жамият
ўзбекистон
давлат божхона қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/681/41/6814193_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_547bf944082317774c9e600db34d1620.jpg
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига Акмалхўжа Мавлонов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонлари билан Акмалхужа Юсупович Мавлонов Бош прокурор ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.Унга "Божхона хизмати генерал-майори" махсус унвони берилди.Акмалхўжа Мавлонов 1975 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Давлатобод туман прокуратурасида бошлаб, Наманган вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2006 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори лавозимларида ишлаган.2017 йил мартигача Фарғона вилояти Марғилон шаҳар прокурори, 2017 йилда Сирдарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2017-2018 йилларда Хоразм вилояти прокурори лавозимларида фаолият юритган.2018 йил февраль ойида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган. Ўша йили август ойида бош прокурор ўринбосари этиб тайинланган.
https://sputniknews.uz/20211118/murotjon-azimov-qashqadaryo-viloyati-hokimi-vazifasini-bajaruvchi-etib-tayinlandi-21409268.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/681/41/6814193_154:0:1054:675_1920x0_80_0_0_fd59fca875745179ff687370092a9489.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
давлат божхона қўмитасига янги раҳбари
давлат божхона қўмитасига янги раҳбари
Божхона қўмитасига янги раҳбар тайинланди
19:18 18.11.2021 (янгиланди: 20:41 18.11.2021) Акмалхўжа Мавлонов Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига Акмалхўжа Мавлонов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.
Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонлари билан Акмалхужа Юсупович Мавлонов Бош прокурор ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Унга "Божхона хизмати генерал-майори" махсус унвони берилди.
Акмалхўжа Мавлонов 1975 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Давлатобод туман прокуратурасида бошлаб, Наманган вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2006 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори лавозимларида ишлаган.
2017 йил мартигача Фарғона вилояти Марғилон шаҳар прокурори, 2017 йилда Сирдарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2017-2018 йилларда Хоразм вилояти прокурори лавозимларида фаолият юритган.
2018 йил февраль ойида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган. Ўша йили август ойида бош прокурор ўринбосари этиб тайинланган.