Ўзгидромет қор кўчиш хавфи ҳақида огоҳлантирди

© Sputnik / Анатолий УстиненкоЛавина
Лавина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази қор кўчиш хавфи ҳақида эълон берди
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази қор кўчиш хавфини эълон қилди.
"Бугун, 17 ноябр соат 8-00 дан 18 ноябр соат 8-00 гача "Чимён" тоғ зонасининг денгиз сатҳидан 2000 м баландликда қор кўчиш хавфи эълон қилинди", - дейилган хабарда.
Boeing 767- 3 CBER - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2021
Тошкентда кучли қор: бир қатор халқаро ва ички рейслар парвози кечиктирилди
Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Россия ҳудудидан нам ва совуқ ҳаво масслари кириб келди. Республика бўйича қор ёғмоқда.
Фарғона водийси вилоятларида кечга томон бироз ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлиши мумкин.
Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ё’лларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати 0 даража атрофида, шимолда 3 даража совуқгача бўлади.
Тошкентда ҳаво булутли бўлади, қор ёғади. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0даража атрофида бўлади.
Тоғли ҳудудлардақор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушади. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 2-7даража совуқгача пасаяди. Йўлларда баъзи жойларда қор уймлари, яхмалак юзага келади.
Янгиликлар лентаси
0