Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида зилзила содир бўлди
© Depositphotos / Vchalup2Детектор лжи или сейсмограф для обнаружения землетрясений
© Depositphotos / Vchalup2
Oбуна бўлиш
Қирғизистонда кузатилган зилзила Ўзбекистон ҳудуларида ҳам сезилди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилди.Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар бермоқда.
17 ноябрь куни соат 16:17 да кузатилган зилзила эпицентридаги магнитуда 4,6 ни, чуқурлиги эса 10 кмни ташкил этган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 320 км жанубий-шарқда жойлашган.
Зилзила эпицентридан масофа ва Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши кучи:
Хонобод туманида (32 км) — 3−4 балл;
Қўрғонтепа туманида (40 км) — 3 балл;.
Жалақудуқ туманида (53 км) — 3 балл;
Пахтаобод туманида (54 км) — 3 балл;
Андижон туманида (58 км) — 2−3 балл;
Хўжаобод туманида (64 км) — 2−3 балл;
Андижон шаҳрида (67 км) — 2−3 балл;
Избоскан туманида (68 км) — 2−3 балл;
Булоқбоши туманида (72 км) — 2−3 балл;
Учқўрғон туманида (77 км) — 2 балл;
Олтинкўл туманида (80 км) — 2 балл;
Асака туманида (83 км) — 2 балл;
Норин туманида (88 км) — 2 балл;
Марҳамат туманида (89 км) — 2 балл.