Жарималар базаси ҳужумга учрагани йўқ - ИИВ

Радар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2021
Oбуна бўлиш
ЙҲХББнинг жарималар базаси киберҳужумга учрагани ёлғон бўлиб чиқди. Барча маълумотлар мавжуд.
ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Ўзбекистон ЙҲХББнинг жарималар базаси киберҳужумга учрагани йўқ, барча маълумотлар мавжуд, деб хабар қилмоқда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.
"Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ маълум қиладики маълумотлар базасига хеч қандай ҳужум бўлмаган ва барча маълумотлар мавжуд. Маъмурий амалиёт бўлими ва марказий компьютерлаштирилган бошқарув ва алоқа хизматининг базалари интеграция қилинаётганлиги сабабли айрим носозликлар юзага келмоқда. Фуқаролардан ушбу ҳолатни тўғри тушунишларини сўраймиз", - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб ижтимоий тармоқларда "ЙҲХБ жарима маълумотлар базаси киберҳужумга учраб барча маълумотлар ўчиб кетган. Ишонмасангиз текшириб кўринг", мавзусидаги хабарлар тарқалиб кетган эди.
Ушбу маълумот ўз тасдиғини топмади.
Янгиликлар лентаси
0