https://sputniknews.uz/20211116/immunitetni-kotaradigan-va-yotaldan-xalos-qiladigan-mahsulotlar-21361518.html
Иммунитетни кўтарадиган ва йўталдан халос қиладиган маҳсулотлар
Иммунитетни кўтарадиган ва йўталдан халос қиладиган маҳсулотлар
Sputnik Ўзбекистон
Организмнинг вирусларга қарши чидамлилигини оширишга, йўталда ёрдам берадиган айрим халқ табобати рецептлари.
2021-11-16T06:08+0500
2021-11-16T06:08+0500
2021-11-16T06:08+0500
жамият
саломатлик
иммунитет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0f/21353930_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_183c05aa567557806c4599ca7589c7e2.jpg
Куз келиши билан шамоллаш касалликлари авж олади ва организмни вируслардан ҳимоя қилиш зарурияти туғилади. Ҳозир кузатилаётган коронавирус пандемияси ҳисобга олган ҳолда иммунитетни мустаҳкамлаш ўта муҳим.Шу боис организмни янги вирусларга қарши тоблаш мақсадга мувофиқ. Қуйида организмнинг вирусларга қарши чидамлилигини оширишга, башарти касалланиб қолган бўлсангиз, йўталда ёрдам берадиган айрим Арманистон халқ табобати рецептларини келтирамиз.БеҳиБеҳи ўзининг шифобахш хусусиятлари билан машҳур бўлган фойдали мева. У қон айланишига яхши таъсир кўрсатади, овқат ҳазм қилишни яхшилайди ва шамоллашга қарши хусусиятга эга. Беҳидан турли ширинликлар тайёрлаш мумкин. Қолаверса, ундан шарбат ҳам тайёрлаш мумкин.Айтганча, айнан беҳи шарбатидан йўтални даволаш учун фойдаланиш мумкин.Шифобахш ичимликни тайёрлаш учун бир килоча беҳи меваси икки литр сув билан тўлдирилади ва тайёр бўлганига қадар қайнатилади. Таъбга қараб шакар қўшилади, аммо яхши самара бериши ва фойдаси зиёд бўлиши учун шакар ўрнига асалдан фойдаланиш мумкин. Агар йўталдан халос бўлишни истасангиз, тайёр бўлган ичимликни чой сингари иссиқлигида ичиш тавсия этилади. Иммунитет учун ичимликдан коктейль сифатида лаззатланиш мумкин. Бунинг учун уни совуқ ҳолича ичиш мумкин. Стаканни лимон бўлаги билан безаб, бироз лайм суви қўшилса, айни муддао.Бундан ташқари, иммунитет учун беҳини пиширилган кўринишдан истеъмол қилиш кони фойди. Уни тайёрлаш учун биринчи навбатда мева донакларидан тозаланилади. Кейин ичи бироз асал ва олхўри қоқи ва ёнғоқ билан тўдирилади. Печкада 20 дақиқа пиширилади. Устига долчин ва қанд талқони сепиб, дастурхонга тортиш мумкин.Ёнғиқ дарахти гуллариЁнғиқ дарахти гулларидан тайёрланган ичимлик билан ҳам йўтални даволаш мумкин. Япроқлар турли витаминларга бор, нафақат иммунитени мустаҳкамлайди, балки ангина ва юқори ва пастки нафас олиш йўлларининг шамоллаш жараёнларига қарши курашишда ҳам ёрдам беради. Ёнғоқ гуллари одатда эрта баҳорда йиғиб олинади. Қишлоқларда уни кейин қуритишади. Яшил гул қора тусга кирса, демак у тайёрлаш учун ҳозир. Одатда гуллар қиш учун асраб қўйилади, зарур бўлган вақтда улардан даволаш учун фойдаланишади.Гуллардан чой ёки дамлама тайёрлаш жуда осон. Бир литр қайнаётган сувга бир ҳовуч ёнғоқ гулларни ташланади ва беш дақиқача қайнатилади. Кейин оловдан олиб, устига ёпилади ва ярим соатча тиндириб қўйилади. Илиқ ҳолича шакарсиз ичган яхшироқ. Бунинг иложи бўлмаса, бир чой қошиқ табиий асал қўшиб, таъмини ширинроқ қилиш мумкин.Иммунитетни мустаҳкамлаш учун ёнғоқни мунтазам асал билан ейиш фойдадан холи эмас.Қора турпЯна бир йўталга қарши самарали восита бу қора турп саналади. Айнан қора турпни олиш керак, зеро бу нав ўзида даволаш учун керак бўлган нарсаларга эга.Арманистонлик табиблар турпни пўсти билан қирғичдан ўтказишни тавсия қилишади. Кейин қоришмадан сувини сиқиб чиқариб, унга асал қўшиш лозим. Кун давомида 3-4 марта бир қошиқдан истеъмол қилиш керак. Турп шарбати йўталнинг турли ёқимсиз хуружидан халос қилади.СутЙўталга қарши энг машҳур восита биз севган сут бўлиб қолмоқда. Ҳатто ўта ишончсизлик билан қарайдиганларнинг бу маҳсулот дарҳақиқат самарали эканини тан олишига тўғри келади. Сут умуман олганда иммун тизимини мустаҳкамлаш учун фойдалидир. Йўталнинг дастлабки даврида у балғамни суюлтиришга ёрдам беради, йўталиб тупуриб ташлашга кўмаклашди ва енгиллаштирувчи хусусиятга эга.Сут сарёғ, асал ёки маъданли сув билан ичилади. Анжир билан сут қайнатмаси суюқ йўтал дориси саналади. ЎРВИнинг олдини олиш учун сутни саримсоқ билан ичиш мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0f/21353930_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_eff7e9a9a3b11c6ce83a9974c5f05cb3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иммунитени мустаҳкамлаш йўталдан халос бўлиш халқ табобати йўталда ёрдам берадиган маҳсулот
иммунитени мустаҳкамлаш йўталдан халос бўлиш халқ табобати йўталда ёрдам берадиган маҳсулот
Иммунитетни кўтарадиган ва йўталдан халос қиладиган маҳсулотлар
Биз жамлаган рецептлар бошланғич даврда касалликдан халос бўлишга ёрдам беради. Агар касаллик зўрайган бўлса, ўзини ўзи даволаш ярамайди. Зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг.
Куз келиши билан шамоллаш касалликлари авж олади ва организмни вируслардан ҳимоя қилиш зарурияти туғилади. Ҳозир кузатилаётган коронавирус пандемияси ҳисобга олган ҳолда иммунитетни мустаҳкамлаш ўта муҳим.
Шу боис организмни янги вирусларга қарши тоблаш мақсадга мувофиқ. Қуйида организмнинг вирусларга қарши чидамлилигини оширишга, башарти касалланиб қолган бўлсангиз, йўталда ёрдам берадиган айрим Арманистон халқ табобати рецептларини
келтирамиз.Беҳи ўзининг шифобахш хусусиятлари билан машҳур бўлган фойдали мева. У қон айланишига яхши таъсир кўрсатади, овқат ҳазм қилишни яхшилайди ва шамоллашга қарши хусусиятга эга. Беҳидан турли ширинликлар тайёрлаш мумкин. Қолаверса, ундан шарбат ҳам тайёрлаш мумкин.
Айтганча, айнан беҳи шарбатидан йўтални даволаш учун фойдаланиш мумкин.
Шифобахш ичимликни тайёрлаш учун бир килоча беҳи меваси икки литр сув билан тўлдирилади ва тайёр бўлганига қадар қайнатилади. Таъбга қараб шакар қўшилади, аммо яхши самара бериши ва фойдаси зиёд бўлиши учун шакар ўрнига асалдан фойдаланиш мумкин. Агар йўталдан халос бўлишни истасангиз, тайёр бўлган ичимликни чой сингари иссиқлигида ичиш тавсия этилади. Иммунитет учун ичимликдан коктейль сифатида лаззатланиш мумкин. Бунинг учун уни совуқ ҳолича ичиш мумкин. Стаканни лимон бўлаги билан безаб, бироз лайм суви қўшилса, айни муддао.
Бундан ташқари, иммунитет учун беҳини пиширилган кўринишдан истеъмол қилиш кони фойди. Уни тайёрлаш учун биринчи навбатда мева донакларидан тозаланилади. Кейин ичи бироз асал ва олхўри қоқи ва ёнғоқ билан тўдирилади. Печкада 20 дақиқа пиширилади. Устига долчин ва қанд талқони сепиб, дастурхонга тортиш мумкин.
Ёнғиқ дарахти гулларидан тайёрланган ичимлик билан ҳам йўтални даволаш мумкин. Япроқлар турли витаминларга бор, нафақат иммунитени мустаҳкамлайди, балки ангина ва юқори ва пастки нафас олиш йўлларининг шамоллаш жараёнларига қарши курашишда ҳам ёрдам беради. Ёнғоқ гуллари одатда эрта баҳорда йиғиб олинади. Қишлоқларда уни кейин қуритишади. Яшил гул қора тусга кирса, демак у тайёрлаш учун ҳозир. Одатда гуллар қиш учун асраб қўйилади, зарур бўлган вақтда улардан даволаш учун фойдаланишади.
Гуллардан чой ёки дамлама тайёрлаш жуда осон. Бир литр қайнаётган сувга бир ҳовуч ёнғоқ гулларни ташланади ва беш дақиқача қайнатилади. Кейин оловдан олиб, устига ёпилади ва ярим соатча тиндириб қўйилади. Илиқ ҳолича шакарсиз ичган яхшироқ. Бунинг иложи бўлмаса, бир чой қошиқ табиий асал қўшиб, таъмини ширинроқ қилиш мумкин.
Иммунитетни мустаҳкамлаш учун ёнғоқни мунтазам асал билан ейиш фойдадан холи эмас.
Яна бир йўталга қарши самарали восита бу қора турп саналади. Айнан қора турпни олиш керак, зеро бу нав ўзида даволаш учун керак бўлган нарсаларга эга.
Арманистонлик табиблар турпни пўсти билан қирғичдан ўтказишни тавсия қилишади. Кейин қоришмадан сувини сиқиб чиқариб, унга асал қўшиш лозим. Кун давомида 3-4 марта бир қошиқдан истеъмол қилиш керак. Турп шарбати йўталнинг турли ёқимсиз хуружидан халос қилади.
Йўталга қарши энг машҳур восита биз севган сут бўлиб қолмоқда. Ҳатто ўта ишончсизлик билан қарайдиганларнинг бу маҳсулот дарҳақиқат самарали эканини тан олишига тўғри келади. Сут умуман олганда иммун тизимини мустаҳкамлаш учун фойдалидир. Йўталнинг дастлабки даврида у балғамни суюлтиришга ёрдам беради, йўталиб тупуриб ташлашга кўмаклашди ва енгиллаштирувчи хусусиятга эга.
Сут сарёғ, асал ёки маъданли сув билан ичилади. Анжир билан сут қайнатмаси суюқ йўтал дориси саналади. ЎРВИнинг олдини олиш учун сутни саримсоқ билан ичиш мумкин.