Қонуности ҳужжатларига расмий шарҳ бериш тартиби жорий этилмоқда

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПапка с документами
Папка с документами  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2021
Oбуна бўлиш
Адлия вазирлиги тегишли президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқди.
ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий шарҳини назарда тутади.
Конституция ва қонун нормаларига расмий шарҳ Конституциявий суд томонидан берилади.
Бироқ, амалдаги қонунчиликда қонуности ҳужжатларига расмий шарҳ бериш тартиби назарда тутилмаган, бу эса ўз навбатида мазкур амалиётни тўлиқ ривожлантиришга имкон бермайди.
Адлия вазирлиги томонидан қонуности ҳужжатларига расмий шарҳ бериш тартибини белгилашни назарда тутувчи президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ушбу лойиҳа лингвистик, тизимли, мантиқий ва тарихий усулларни қўллаш орқали расмий шарҳ тушунчаси ва турларини, шунингдек ваколатли органларнинг ҳаракатлари тартибини, аризани кўриб чиқиш муддатларини, тегишли ҳужжатнинг лойиҳасини расмий шарҳ бериш ва ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилишни белгилайди.
Янгиликлар лентаси
0