ИИБ Тошкентда намоз вақти телефон ўғирлаган шахсни қидирмоқда - видео

© uznews.uzШеврон сотрудника Министерства внутренних дел Узбекистана
Шеврон сотрудника Министерства внутренних дел Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2021
Oбуна бўлиш
Тошкент масжидларидан бирида намоз вақти телефон ўғирлаган шахсга нисбатан ЖКнинг ўғирлик моддаси бўйича жиноят иши очилди.
ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан масжидлардан бирида намоз вақтида 2 та телефон ўғирлаган йигит қидирилмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, воқеа 13 ноябрь куни тахминан соат 12.30 ларда содир бўлган. Сергели туманидаги масжидлардан бирида номаълум шахс намоз ўқиш учун келган фуқаро Р.Ж.нинг умумий қиймати 3.500.000 сўмга тенг бўлган 2 дона уяли телефон аппаратини ўғирлаб воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси ("Ўғирлик") аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятни содир этган номаълум шахсни аниқлаш юзасидан тергов-тезкор тадбирлари давом этмоқда, дейилган хабарда.
Суратда акс этган киши ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлар 102 рақамига хабар қилиши сўралган.
Янгиликлар лентаси
0