https://sputniknews.uz/20211115/andijonda-bir-guruh-erkak-zorlaganini-aytgan-kelinga-jazo-tayinlandi-21354300.html
Андижонда бир гуруҳ эркак зўрлаганини айтган келинга жазо тайинланди
Андижонда бир гуруҳ эркак зўрлаганини айтган келинга жазо тайинланди
Sputnik Ўзбекистон
Бундан беш ярим ой аввал Андижон вилоятида 5 ойлик келинчак беш киши томонидан зўрлангани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалганди.
2021-11-15T13:33+0500
2021-11-15T13:33+0500
2021-11-15T13:33+0500
ҳодисалар
зўрлаш
жиноят
андижон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0f/20510533_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_4d6b0675bff60fe0d61f75cf47d4d118.jpg
ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Андижонда 5 эркак томонидан зўрланганини айтган келинчакка нисбатан икки ярим йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.Бундан беш ярим ой аввал Андижон вилоятида 5 ойлик келинчак беш киши томонидан зўрлангани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалганди.Бу иш Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда ички ишлар вазири шахсан назоратга олгани ҳам маълум қилинганди.29 май куни ИИВ ахборот хизмати суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, жабрланувчининг баданида зўрлик аломатлари билан боғлиқ тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги, 13-14 ҳафталик ҳомиладор экани ва ҳомиласи ривожланаётгани аниқланган.Кейин терговда тўпланган инкор қилиб бўлмас далилларга асосан келинчак О.О.нинг зўрлангани тўғрисидаги важлари ўз тасдиғини топмаганлиги маълум қилинган эди. Жиноий ишни тугатиш масаласи кўриб чиқилган.2021 йилнинг 26 июнь куни келинчак О.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми (Туҳмат) билан айблов эълон қилинган ва шахсий кафиллик эҳтиёт чораси қўлланилган.“Дарё” нашрининг Андижон вилоят суди маълумотига таяниб хабар беришича, 2021 йил 10 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Бўстон тумани суди судланувчи О.О.га нисбатан суд ишини кўриб чиққан.Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи О.О. Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисмининг "а" банди билан айбдор деб топилган. Унга нисбатан 2 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
https://sputniknews.uz/20210517/andijonda-bir-guruh-erkak-yosh-kelinni-zorlaganlikda-gumon-qilinmoqda-18761271.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0f/20510533_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_ff7aaace9be765811b56e7f20245c393.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
андижонда ёш келинчак андижонда 5 ойлик келинчак беш киши томонидан зўрлангани воқеаси зўрлангани айтган келинчакка жазо
андижонда ёш келинчак андижонда 5 ойлик келинчак беш киши томонидан зўрлангани воқеаси зўрлангани айтган келинчакка жазо
Андижонда бир гуруҳ эркак зўрлаганини айтган келинга жазо тайинланди
Бундан беш ярим ой аввал Андижон вилоятида 5 ойлик келинчак беш киши томонидан зўрлангани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалганди.
ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Андижонда 5 эркак томонидан зўрланганини айтган келинчакка нисбатан икки ярим йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Бундан беш ярим ой аввал Андижон вилоятида 5 ойлик келинчак беш киши томонидан зўрлангани ҳақида ижтимоий тармоқларда
хабарлар тарқалганди.Бу иш Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда ички ишлар вазири шахсан назоратга олгани ҳам маълум қилинганди.
29 май куни ИИВ ахборот хизмати суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, жабрланувчининг баданида зўрлик аломатлари билан боғлиқ тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги, 13-14 ҳафталик ҳомиладор экани ва ҳомиласи ривожланаётгани аниқланган.
Кейин терговда тўпланган инкор қилиб бўлмас далилларга асосан келинчак О.О.нинг зўрлангани тўғрисидаги важлари ўз тасдиғини топмаганлиги маълум қилинган эди. Жиноий ишни тугатиш масаласи кўриб чиқилган.
2021 йилнинг 26 июнь куни келинчак О.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми (Туҳмат) билан айблов эълон қилинган ва шахсий кафиллик эҳтиёт чораси қўлланилган.
“Дарё” нашрининг Андижон вилоят суди маълумотига таяниб
хабар беришича, 2021 йил 10 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Бўстон тумани суди судланувчи О.О.га нисбатан суд ишини кўриб чиққан.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи О.О. Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисмининг "а" банди билан айбдор деб топилган. Унга нисбатан 2 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган.