https://sputniknews.uz/20211113/yilning-eng-yaxshi-tadbirkoriga-27-mln-som-davlat-mukofoti-beriladi-21338486.html
"Йилнинг энг яхши тадбиркори"га 27 млн сўм миқдорида мукофот берилади
"Йилнинг энг яхши тадбиркори"га 27 млн сўм миқдорида мукофот берилади
Sputnik Ўзбекистон
"Йилнинг энг яхши тадбиркори" давлат мукофоти таъсис этилади.
2021-11-13T14:42+0500
2021-11-13T14:42+0500
2021-11-13T17:09+0500
иқтисод
ўзбекистон
тадбиркор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177505_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_d5b3c07c7d6ce06cb995559af6877b7c.jpg
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистон савдо саноат палатаси Президентнинг “Йилнинг энг яхши тадбиркори” давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисида”ги президент фармони лойиҳасини тайёрлади.Лойиҳа тадбиркорларга мотивация бериш учун уларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш, ҳар йили “Йилнинг илғор тадбиркорлари” китобини чоп этиб бориш, тадбиркорларни муносиб тақдирлаш ва рағбатлантириш учун алоҳида давлат мукофотларини таъсис этиш назарда тутади.Хусусан, лойиҳа билан “Йилнинг энг яхши тадбиркори” давлат мукофотини таъсис этиш таклиф этилмоқда.Шунингдек, “Йилнинг энг яхши тадбиркори” давлат мукофоти билан тақдирланган бизнес вакилларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик устама мукофот пули тўланиши белгиланмоқда.Бундан ташқари, лойиҳа билан Савдо-саноат палатасига “Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, яъни “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш бўйича таклиф киритиш вазифаси юкланмоқда.
https://sputniknews.uz/20211112/haydovchilik-guvohnomasini-yangisiga-almashtirish-xizmati-qayta-tiklandi-21331141.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177505_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_66368c0d16048648bd29ad73598c3f72.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
энг яхши тадбиркор 27 млн давлат мукофоти
энг яхши тадбиркор 27 млн давлат мукофоти
"Йилнинг энг яхши тадбиркори"га 27 млн сўм миқдорида мукофот берилади
14:42 13.11.2021 (янгиланди: 17:09 13.11.2021) "Йилнинг энг яхши тадбиркори" давлат мукофоти таъсис этилади.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистон савдо саноат палатаси Президентнинг “Йилнинг энг яхши тадбиркори” давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисида”ги президент фармони лойиҳасини тайёрлади.
Лойиҳа тадбиркорларга мотивация бериш учун уларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш, ҳар йили “Йилнинг илғор тадбиркорлари” китобини чоп этиб бориш, тадбиркорларни муносиб тақдирлаш ва рағбатлантириш учун алоҳида давлат мукофотларини таъсис этиш назарда тутади.
Хусусан, лойиҳа билан “Йилнинг энг яхши тадбиркори” давлат мукофотини таъсис этиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, “Йилнинг энг яхши тадбиркори” давлат мукофоти билан тақдирланган бизнес вакилларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик устама мукофот пули тўланиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, лойиҳа билан Савдо-саноат палатасига “Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, яъни “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш бўйича таклиф киритиш вазифаси юкланмоқда.