https://sputniknews.uz/20211113/ozbekistonlik-sartarosh-shuhrat-ismatillaev-ginnes-rekordini-ornatdi-21342355.html
Ўзбекистонлик сартарош Шуҳрат Исматиллаев Гиннесc рекордини ўрнатди - видео
Ўзбекистонлик сартарош Шуҳрат Исматиллаев Гиннесc рекордини ўрнатди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик сартарош Шуҳрат Исматиллаев режани ортиғи билан бажариб, 10 соатда 110 кишининг сочини олди.
2021-11-13T21:12+0500
2021-11-13T21:12+0500
2021-11-16T00:25+0500
жамият
ўзбекистон
рекорд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0d/21342326_0:258:2727:1792_1920x0_80_0_0_eb53e636de8ed59635b7307da1dfbfea.jpg
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик сартарош Шуҳрат Исматиллаев режани ортиғи билан бажариб, 10 соатда 110 кишининг сочини олди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Ҳар бир соч турмаги - ўзига хос услубда бажарилди. Уста ўз ишини танаффуссиз ва тушликсиз амалга оширди.Тадбир Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги кўмагида бугун, 13 ноябр куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Ўзбекистон сартарошлар уюшмаси ҳакамлар ҳайъати жараённи кузатиб борди.Шуҳрат Исматиллаев 28 ёшда. Профессионал доираларда у сартарошлик бўйича халқаро чемпионатларнинг ғолиби сифатида танилган.Уста ижтимоий тармоқларда жойлаштирган видеолари туфайли шуҳрат қозонди. Уларда Исматиллаев одамларни ноодатий жойларда – масалан, Наманган шаҳрида кўчада соч олади.Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда Шуҳрат Исматиллаев ўз фаолиятини Янгийўл туманидаги гўзаллик салонларидан бирида бошлаганини айтди. Бир йил ўтгач эса у касб маҳоратини ошириш учун Санкт-Петербургга боради. Исматиллаев 2018 йилнинг охиригача Россияда яшаб, меҳнат қилди.Россиялик усталаридан дарс олиб, у ўзининг биринчи халқаро ғалабаларини қўлга кирита бошлади. Ҳозир Шуҳрат ўзи шогирт тайёрламоқда."Мен бу ҳақда узоқ ўйладим ва Гиннесc рекордини ўрнатишга қарор қилдим - ўн соат ичида 100 кишини сочини олиш. Мен яқинларим, ватаним мен билан фахрланишини хоҳлайман", - деди у.
https://sputniknews.uz/20211112/mashhur-ozbekistonlik-sartarosh-ginnes-rekordini-ornatmoqchi-video-21330279.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0d/21342326_0:2:2727:2047_1920x0_80_0_0_da09c1d468319a23777156dfa47a6426.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонлик сартарош шуҳрат исматиллаев гиннес рекордини ўрнатди
ўзбекистонлик сартарош шуҳрат исматиллаев гиннес рекордини ўрнатди
Ўзбекистонлик сартарош Шуҳрат Исматиллаев Гиннесc рекордини ўрнатди - видео
21:12 13.11.2021 (янгиланди: 00:25 16.11.2021) Ўзбекистонлик сартарош Шуҳрат Исматиллаев режани ортиғи билан бажариб, 10 соатда 110 кишининг сочини олди.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик сартарош Шуҳрат Исматиллаев режани ортиғи билан бажариб, 10 соатда 110 кишининг сочини олди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ҳар бир соч турмаги - ўзига хос услубда бажарилди. Уста ўз ишини танаффуссиз ва тушликсиз амалга оширди.
Тадбир Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги кўмагида бугун, 13 ноябр куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Ўзбекистон сартарошлар уюшмаси ҳакамлар ҳайъати жараённи кузатиб борди.
Шуҳрат Исматиллаев 28 ёшда. Профессионал доираларда у сартарошлик бўйича халқаро чемпионатларнинг ғолиби сифатида танилган.
Уста ижтимоий тармоқларда жойлаштирган видеолари туфайли шуҳрат қозонди. Уларда Исматиллаев одамларни ноодатий жойларда – масалан, Наманган шаҳрида кўчада соч олади.
Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда Шуҳрат Исматиллаев ўз фаолиятини Янгийўл туманидаги гўзаллик салонларидан бирида бошлаганини айтди. Бир йил ўтгач эса у касб маҳоратини ошириш учун Санкт-Петербургга боради. Исматиллаев 2018 йилнинг охиригача Россияда яшаб, меҳнат қилди.
Россиялик усталаридан дарс олиб, у ўзининг биринчи халқаро ғалабаларини қўлга кирита бошлади. Ҳозир Шуҳрат ўзи шогирт тайёрламоқда.
"Мен бу ҳақда узоқ ўйладим ва Гиннесc рекордини ўрнатишга қарор қилдим - ўн соат ичида 100 кишини сочини олиш. Мен яқинларим, ватаним мен билан фахрланишини хоҳлайман", - деди у.