https://sputniknews.uz/20211113/ijtimoiy-himoyaga-muhtoj-bolalarni-qollab-quvvatlash-uchun-100-milliard-som-ajratiladi-21340356.html
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллиард сўм ажратилади
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллиард сўм ажратилади
Sputnik Ўзбекистон
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этиб, унга 100 миллиард сўм ажратиш кўзда тутилмоқда.
2021-11-13T18:54+0500
2021-11-13T18:54+0500
2021-11-13T18:55+0500
жамият
ўзбекистон
болалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1113/95/11139520_0:134:2145:1340_1920x0_80_0_0_7dd07fc0ae5f9969ce37825d4af01378.jpg
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланди.Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий сайти маълумотларига кўра, 2019 йил 1 июль ҳолатида республикада ногирон болалар сони 111 850 нафарни ташкил этади. Бу кўрсаткич ҳар 1000 нафар болага 10,5 нафарни ташкил этади. Ҳар бир ногирон бола доимий равишда ижтимоий ва психологик кўмакка муҳтож ҳисобланади.Ўз навбатида, сўнгги йилларда болалар орасида онкологик касалликлар кузатилаётгани ташвишли ҳолат. Ушбу касалликни даволаш катта харажатлар билан боғлиқлиги боис ҳар бир бемор бола алоҳида кўмакка муҳтож ҳисобланади.Қайд этилганларга асосан, қонун лойиҳасида ташкил этилиши кўзда тутилган Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолияти ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.Фонд фаолиятининг асосий мақсади оғир касалликларга чалинган болаларни дори-дармонлар, тиббиёт воситалари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш ҳисобланади.Фондга Давлат бюджети ҳисобидан 2021-2022 йилларда маблағларни амалда ўзлаштирилишига қараб 100 миллиард сўм миқдоридаги беғараз молиявий ёрдам ажратилиши белгиланган.
https://sputniknews.uz/20211005/bolalar-jamoat-fondi-tashkil-etilmoqda-uning-vazifalari-nimalardan-iborat-20768265.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1113/95/11139520_99:0:1998:1424_1920x0_80_0_0_07e290daec8410ad3cf7f7bf775b3cd1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
болаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллиард сўм ажратилади
болаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллиард сўм ажратилади
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллиард сўм ажратилади
18:54 13.11.2021 (янгиланди: 18:55 13.11.2021) Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этиб, унга 100 миллиард сўм ажратиш кўзда тутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисида”ги
қонун лойиҳаси тайёрланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий сайти маълумотларига кўра, 2019 йил 1 июль ҳолатида республикада ногирон болалар сони 111 850 нафарни ташкил этади. Бу кўрсаткич ҳар 1000 нафар болага 10,5 нафарни ташкил этади. Ҳар бир ногирон бола доимий равишда ижтимоий ва психологик кўмакка муҳтож ҳисобланади.
Ўз навбатида, сўнгги йилларда болалар орасида онкологик касалликлар кузатилаётгани ташвишли ҳолат. Ушбу касалликни даволаш катта харажатлар билан боғлиқлиги боис ҳар бир бемор бола алоҳида кўмакка муҳтож ҳисобланади.
Қайд этилганларга асосан, қонун лойиҳасида ташкил этилиши кўзда тутилган Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолияти ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Фонд фаолиятининг асосий мақсади оғир касалликларга чалинган болаларни дори-дармонлар, тиббиёт воситалари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш ҳисобланади.
Фондга Давлат бюджети ҳисобидан 2021-2022 йилларда маблағларни амалда ўзлаштирилишига қараб 100 миллиард сўм миқдоридаги беғараз молиявий ёрдам ажратилиши белгиланган.