https://sputniknews.uz/20211112/shavkat-mirziyoev-turkiy-kengash-nomini-ozgartirishni-qollab-quvvatladi-21332437.html
Шавкат Мирзиёев Туркий Кенгашда нималарни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев Туркий Кенгашда нималарни таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Туркий Кенгаш аъзоларини Афғонистон янги ҳукуматига якдил муносабатда бўлишга чақирди.
2021-11-12T19:09+0500
2021-11-12T19:09+0500
2021-11-13T01:34+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
туркия
афғонистон
туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0c/21332566_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_35359ad9c9ca9e2428cec27742a3f54e.jpg
ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президенти Истанбулда бўлиб ўтаётган Туркий кенгаш саммитида нутқ сўзлади. Ўз нутқида Шавкат Мирзиёев Туркий Кенгаш номини ўзгартиришни қўллаб-қувватлади.Шунингдек Шавкат Мирзиёев Ташкилот доирасида қуйидаги ташаббусларни илгари сурди:Ундан ташқари Ўзбекистон президенти Афғонистонни яккалаб қўймаслик, унинг террорчилар маконига айланмаслигига йўл қўймаслик ўта муҳим эканини таъкидлади.Эслатиб ўтамиз, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши 2009 йилда ушбу тузилмага аъзо мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш мақсадида тузилган эди. Бугунги кунда Кенгашга Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо. Ўзбекистон ташкилотга 2019 йилда қўшилди. Венгрия Туркий кенгашда кузатувчи мақомига эга.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0c/21332566_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_f17e6117fb7a64f119062bb4b06dc242.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, туркий кенгаш, афғонистон
шавкат мирзиёев, туркий кенгаш, афғонистон
Шавкат Мирзиёев Туркий Кенгашда нималарни таклиф қилди
19:09 12.11.2021 (янгиланди: 01:34 13.11.2021) Ўзбекистон президенти Туркий Кенгаш аъзоларини Афғонистон янги ҳукуматига якдил муносабатда бўлишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президенти Истанбулда бўлиб ўтаётган Туркий кенгаш саммитида нутқ сўзлади. Ўз нутқида Шавкат Мирзиёев Туркий Кенгаш номини ўзгартиришни
қўллаб-қувватлади. “Аминманки, бугун қабул қилинаётган қарорга биноан Туркий Кенгаш номи "Туркий давлатлар ташкилоти" деб ўзгартирилиши ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратади", - деди президент.
Шунингдек Шавкат Мирзиёев Ташкилот доирасида қуйидаги ташаббусларни илгари сурди:
ўзаро қулай савдо шароитларни яратиш;
транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлиқ дастурини ишлаб чиқиш;
“Инжиниринг ва технологиялар марказлари”ни ташкил этиш;
келгуси йили Ўзбекистонда “Туркий давлатлар саноат ҳафталиги”ни ўтказиш.
“Туркий дунё туризми” ва “Табаррук зиёрат” сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш ва бошқалар.
Ундан ташқари Ўзбекистон президенти Афғонистонни яккалаб қўймаслик, унинг террорчилар маконига айланмаслигига йўл қўймаслик ўта муҳим эканини таъкидлади.
“Ушбу мамлакатнинг гуманитар инқирозга тушиб, халқаро майдонда яккаланиб қолишига, унинг террорчилар макониѓа айланишига йўл қўймаслик ниҳоятда долзарбдир. Афғонистоннинг янги Ҳукумати билан мулоқотларда ёндашувларимиз умумий ва якдил бўлиши лозим", - деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши 2009 йилда ушбу тузилмага аъзо мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш мақсадида тузилган эди. Бугунги кунда Кенгашга Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо. Ўзбекистон ташкилотга 2019 йилда қўшилди. Венгрия Туркий кенгашда кузатувчи мақомига эга.