https://sputniknews.uz/20211112/pilot-loyiha-29-nafar-ozbekistonlik-mutaxassis-ishlash-uchun-rossiyaga-jonab-ketdi-21328728.html
Пилот лойиҳа: 29 нафар ўзбекистонлик мутахассис ишлаш учун Россияга жўнаб кетди
Пилот лойиҳа: 29 нафар ўзбекистонлик мутахассис ишлаш учун Россияга жўнаб кетди
Sputnik Ўзбекистон
Пилот лойиҳа бўйича фуқароларнинг дастлабки гуруҳи ишлаш учун Россияга жўнаб кетди.
2021-11-12T14:34+0500
2021-11-12T14:34+0500
2023-04-05T18:34+0500
миграция
ўзбекистон
мигрантлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1c/21133403_0:54:3105:1801_1920x0_80_0_0_f0741b077360eb5ca867eb04212aa2ae.jpg
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Қурилиш соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 10 минг фуқарони Россияга соддалаштирилган тартибда ишга жўнатиш бўйича пилот лойиҳаси доирасида ташкил этилган танловлардан ўтган дастлабки гуруҳ – 29 нафар ўзбекистонлик Тошкент – Москва йўналишидаги авиарейси орқали “ПИК-Индустрия” қурилиш компаниясида ишлаш учун жўнаб кетди, деб хабар қилди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.Жорий йил сентябрь ойида Россия Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири ўринбосари А.Пудов бошчилигида Қурилиш ва уй-жой хўжалиги, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Роструд, Москва ҳукумати ҳамда йирик иш берувчи корхоналар вакилларидан иборат делагациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида “Қурилиш соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ўн минг нафар фуқарони Россия Федерациясига ташкилий тарзда ишга жўнатиш бўйича пилот лойиҳаси” имзоланган эди.Пилот лойиҳаси доирасида ишга юборилаётган фуқароларга Россияда ишлаш рухсатномаси, яъни патентни расмийлаштиришда талаб этиладиган ҳужжатлар, тиббий кўрик, бармоқ изларини олиш Россия иш берувчилари маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонда амалга оширилмоқда.
https://sputniknews.uz/20211108/mehnat-migrantlarini-rossiyaga-yuborish-pilot-loyihasi-boshlandi-21264251.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1c/21133403_363:0:3092:2047_1920x0_80_0_0_891b8ebfc64435b764a5c18962237a6c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ўзбекистон мигрантлар
россия ўзбекистон мигрантлар
Пилот лойиҳа: 29 нафар ўзбекистонлик мутахассис ишлаш учун Россияга жўнаб кетди
14:34 12.11.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Пилот лойиҳа бўйича фуқароларнинг дастлабки гуруҳи ишлаш учун Россияга жўнаб кетди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Қурилиш соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 10 минг фуқарони Россияга соддалаштирилган тартибда ишга жўнатиш бўйича пилот лойиҳаси доирасида ташкил этилган танловлардан ўтган дастлабки гуруҳ – 29 нафар ўзбекистонлик Тошкент – Москва йўналишидаги авиарейси орқали “ПИК-Индустрия” қурилиш компаниясида ишлаш учун жўнаб кетди, деб хабар қилди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Жорий йил сентябрь ойида Россия Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири ўринбосари А.Пудов бошчилигида Қурилиш ва уй-жой хўжалиги, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Роструд, Москва ҳукумати ҳамда йирик иш берувчи корхоналар вакилларидан иборат делагациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида “Қурилиш соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ўн минг нафар фуқарони Россия Федерациясига ташкилий тарзда ишга жўнатиш бўйича пилот лойиҳаси” имзоланган эди.
Пилот лойиҳаси доирасида ишга юборилаётган фуқароларга Россияда ишлаш рухсатномаси, яъни патентни расмийлаштиришда талаб этиладиган ҳужжатлар, тиббий кўрик, бармоқ изларини олиш Россия иш берувчилари маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонда амалга оширилмоқда.