https://sputniknews.uz/20211112/bostonliqda-56-tup-kop-yillik-daraxtlar-kesib-tashlandi-prokuratura-jinoyat-ishini-ochdi-21323526.html
Бўстонлиқда 56 туп кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланди: прокуратура жиноят ишини очди
Бўстонлиқда 56 туп кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланди: прокуратура жиноят ишини очди
Sputnik Ўзбекистон
Жами 56 туп, шундан, 53 туп шумтол, 2 туп бақатерак, 1 туп қизил дўлана дарахтлари ноқонуний равишда кесилганлиги аниқланган.
2021-11-12T10:25+0500
2021-11-12T10:25+0500
2021-11-12T10:29+0500
жамият
тошкент вилояти
дарахт кесилиши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1221/69/12216973_0:43:2821:1629_1920x0_80_0_0_eed870044fedbd254eee2fc29ed928bf.jpg
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Оқтош қишлоғи ҳудудида 53 туп кўп йиллик дарахтлар ноқонуний кесилгани ҳақида хабар тарқалди.Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Бўстонлиқ тумани инспекцияси ходимлари томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари давомида ҳудудда ўсиш ҳолатида бўлган жами 56 туп, шундан, 53 туп шумтол, 2 туп бақатерак, 1 туп қизил дўлана дарахтлари ноқонуний равишда кесилганлиги аниқланган.Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан холис гувоҳлар иштирокида белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилган. Номаълум шахcларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари натижасида ўсимлик дунёсига 288 млн 792 минг сўм миқдорда зарар етказилган.Ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун прокуратура органларига тақдим этилди.Бош прокурор матбуот хизмати маълум қилишича, Оқтош қишлоғи ҳудудида кўп йиллик дарахтлар ноқонуний кесилгани ва ўсимлик дунёсига 288 млн сўм зарар етказилгани ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
https://sputniknews.uz/20210915/amirsoy-yaqinida-700-tup-daraxt-kesib-tashlandi---rasul-kusherbaev-20497932.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1221/69/12216973_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_3061118b6bd2307f67f2b2bacc826ff7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бўстонлиқда кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланди
бўстонлиқда кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланди
Бўстонлиқда 56 туп кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланди: прокуратура жиноят ишини очди
10:25 12.11.2021 (янгиланди: 10:29 12.11.2021) Бўстонлиқда 56 туп кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Оқтош қишлоғи ҳудудида 53 туп кўп йиллик дарахтлар ноқонуний кесилгани ҳақида хабар тарқалди.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Бўстонлиқ тумани инспекцияси ходимлари томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари давомида ҳудудда ўсиш ҳолатида бўлган жами 56 туп, шундан, 53 туп шумтол, 2 туп бақатерак, 1 туп қизил дўлана дарахтлари ноқонуний равишда кесилганлиги аниқланган.
Тошкент вилояти
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан холис гувоҳлар иштирокида белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилган. Номаълум шахcларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари натижасида ўсимлик дунёсига 288 млн 792 минг сўм миқдорда зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун прокуратура органларига тақдим этилди.
Бош прокурор матбуот хизмати маълум қилишича, Оқтош қишлоғи ҳудудида кўп йиллик дарахтлар ноқонуний кесилгани ва ўсимлик дунёсига 288 млн сўм зарар етказилгани ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан
жиноят иши қўзғатилди.