Абдулла Арипов МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашида қандай таклифларни илгари сурди

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2021
Oбуна бўлиш
Абдулла Арипов МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашида қандай таклифларни илгари сурди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. 12 ноябр куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ҳукумат раҳбарлари кенгашининг видеоконференция форматида навбатдаги мажлиси бошланди. Тадбирда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.
Флаги участников заседания Совета министров иностранных дел государств - членов ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Афғонистонда вазиятни барқарорлаштиришда ШҲТнинг роли ошади – Элдор Арипов
Ўзбекистон бош вазирининг нутқидан асосийси:
- Бу йил МДҲ 30 йилга тўлади. Тарихан қисқа вақт ичида Ҳамдўстлик ҳамкорликнинг муҳим кўп томонлама платформасига айланди.
- Ўзбекистон 2022 йилда саноат кооперациясини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишни таклиф қилмоқда. Келгуси баҳорда республика МДҲ саноат кооперацияси форуми ва кўргазмасини ўтказишни режалаштирмоқда.
- Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл магистрали МДҲ транзит салоҳиятини оширади.
- МДҲга аъзо давлатлар меҳнат мигрантларининг сертификатларини ўзаро тан олишлари зарур.
- Туризмни тиклаш учун МДҲ давлатларининг соғлиқни сақлаш тизимларини мувофиқлаштириш зарур. Ҳамдўстлик ҳудудида санитария чекловларини ҳисобга олган ҳолда эркин ҳаракатланиш зонасини яратиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0