Туркий илдизлар томон: кўчманчилар, чўпонлар, ўтов ва эртаклар – фоторепортаж

Oбуна бўлиш
“Катта Олтой”нинг турк-мўғул дунёси: тарих ва ҳозирги замондаги ўхшашлик ва хилма-хилликлари” халқаро лойиҳаси олимлари Қирғизистоннинг 16та қишлоқ манзилгоҳларида бўлиб, кигиз гилам тўқувчилари, достон айтувчилар билан танишишди.
Бир неча давлатлар олимларни бирлаштирган биринчи этнграфик экспедиция туркий тилли миллатлар кўчманчилик маданияти билан боғлиқ чуқур тарихий-маданий алоқаларни ўрганди.
“Катта Олтойда туркий миллатлар туғилиши ва шаклланиши, турли маданиятларнинг ўзаро таъсири ва аралашуви содир бўлган. Бунинг оқибатида ушбу миллатларнинг бугунги ҳаёти, урф-одатларида, овқатланишида, оилавий муносабатларида, давлат бошқарув услубларида – умумий жиҳатларини топиш мумкин. Бу қирғиз, олтойлик, қозоқ ва азалий сибирликни бир-бирига деярли қариндош қилади”, - дейди “Катта Олтой” илмий-таълим маркази раҳбари, ОлтДУ президенти Сергей Землюков.
Ушбу экспедициянинг энг ёрқин лаҳзаларини фотолентамизда томомоша қилинг. Уни тайёрлашда Олтой Давлат Университетининг “Катта Олтой” олтойчилик ва туркология илмий-таълм маркази, Ж. Баласагын номидаги Қирғизистон Миллиё университети, Қирғиз Республикасининг Миллий Илмий Академияси ҳузуридаги Б. Джамгерчинов номидаги Тарих, археология ва этнология институти ёрдам берди.
Туркий миллатларнинг чорвачиликка асосланган турмуш тарзи умумий маданий-генетик фонд билан боғлиқ. Турли хил ҳайвонлардан иборат катта пода боқиш одати бугун ҳам сақланиб қоган. Бу анъанавий овқатланиш тизимининг барқарорлигини таъминлайди. Бу ҳақида этнографик тавсифларда XVIII аср охири XIX аср бошларида ҳам маълум бўлган.
Қирғизистон Республикасининг шимолий ҳудудларида— Исссқ-Кўл ва Нарин вилоятларида — чорвачилик билан шуғулланувчи оилалар улуши жуда катта. Юқори тоғ бағирларида жойлашган яйловлар Қирғизистон ва қўшни ҳудудлар учун гўшт ва сут маҳсулотлари манбаалари ҳисобланади.
Шунингдек чорва жун манбаи ҳам, ундан кигиз ясалади. Одатда кигиздан ўтов қуришда фойдаланилади. Туркий миллатларда ундан ҳозиргача фойдаланиб келинмоқда.
Чорвачилар бугун ҳам юқори тоғ шароитларида ўтовларда яшайди. Чунки у ерларда бошқа хил турар жой қуришнинг имкони йўқ. Ундан ташқари ўтовларни баъзан шаҳар ва қишлоқларда ҳам учратиш мумкин. Ундан қўшимча уй ёки байрам безаги сифатида фойдаланилади. Жумладан Ўзбекистонда ҳам.
“Ўзбекистонда кўчманчилик анъаналари аждодларнинг бадавлат хотираси сифатида эъзозланади. Шу сабабли ҳам ўтовлар бугун ҳам Хоразм, Қорақалпоғистон, Сурхондарё ва Қашқадарёда учраб туради”, - дейди Мирзо улуғбек номидаги университет профессори, филология фанлари доктори Якутхон Маматова.
Бугунги кунда Қирғизистондаги Кизыл-Туу қишлоғи ўтов ясаш марказларидан бири ҳисобланади. Ушбу усталар қишлоғи нафақат Қирғизистонда балким ундан ташқарида ҳам машҳур.
“Туркий миллатларда ўз-ўзини англаш, этник маданият гуллаши кескин ошиб бормоқда ва улар бу дунёда ўз ўрнини изламоқда. Ўтов, гилам ва бошқа нарсалар ишлаб чиқариш замонавий шароитларга, замонавий бозор ва туризм соҳасига мослашмоқда. Шундай қилиб, соҳанинг қайта туғилиши ва давом этиши учун имкон яратилмоқда”, - дейди “Катта Олтой” ИТМ экспедицияси ташкилотчиси АлтДУ Тарих ва халқаро муносабатлар институти директори Иван Назаров.
Туркий миллатлар кигиз ёрдамида нафақат ўтовларни иссиқ сақлаш балким ундан гиламлар ясаш билан шуғулланишган. Бу иш билан, эски анъаналарга мувофиқ, асосан аёллар шуғулланишади.
2012 йилда ЮНЕСКО қирғиз кигиз киламлари— ширдакини — Инсоният номоддий маданий маъроси рўйхатига киритган эди.
Туркий миллатларнинг яна бир маданий меъроси бу достонлар – қўшиқ услубида айиладиган қадимий ривоятлар. Уларда одатла ўрта асрлар даврида содир бўлган турли воқеалар, бошқа қабилалар билан кураш ва ўз ватанига эга бўлиш ҳақидаги воқеалар ҳикоя қилинади. Қирғизистонда бундай асарлар “Манас” дейилади.
Қадимий ривоятлар айтувчиси – қирғиз, қозоқ, ўзбек, олтой ва бошқа миллатларда юқори обрўга эга бўлган шахс ҳисобланади. Одатда халқ орасида уларни келажакни биладиган ва ғайриоддий қобилиятлар эгаси деб ҳисоблашади.
“Ўзбекистонда собиқ кўчманчилар ҳаёти ва турмуш тарзини ўрганишга қаратилган кенг кўламли изланишлар ҳали ўтказилмаган. Илмий ва амалий жиҳатдан бундай изланиш жуда катта шов-шувга сабаб бўлиши ҳам мумкин. Амалий жиҳатдан эса тарихий-маданий ва маиший-хўжалик кўникмалардан бугун ҳам фойдаланиш мумкин бўларди. Айниқса бунга эҳтиёж бўлган ҳудудларда ва туристик мақсадларда. Сайёҳлар нафақат хорижий балким бошқа ҳудудлардан келган маҳаллий туристлар ҳам бўлиши мумкин. Улар учун кўчманчи турмуш тарзи тўлиқ экзотика бўлади”, — дейди Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиали доценти фалсафа фанлари номзоди Равшан Назаров.
Экспедициянинг биринчи натижаларини ОлтДУда бўлиб ўтган Иккинчи Халқаро олтойчилик форумида келтирилди.
“Катта Олтой”нинг турк-мўғул дунёси: тарих ва ҳозирги замондаги ўхшашлик ва хилма-хилликлари” халқаро лойиҳаси Россия Фан ва олтий таълим вазирлиги томонидан амалга оширилмоқда.
© Из личного архива Ивана Назарова

Яйловдан қайтаётган пода, Нарин вилояти, Ат Баши қишлоғи

Яйловдан қайтаётган пода, Нарин вилояти, Ат Баши қишлоғи - Sputnik Ўзбекистон
1/8

Яйловдан қайтаётган пода, Нарин вилояти, Ат Баши қишлоғи

© Из личного архива Ивана Назарова

Сув ичаётган отлар, Нарин вилояти, (Джайлоо) Сон-Кол қишлоғи

Сув ичаётган отлар, Нарин вилояти, (Джайлоо) Сон-Кол қишлоғи  - Sputnik Ўзбекистон
2/8

Сув ичаётган отлар, Нарин вилояти, (Джайлоо) Сон-Кол қишлоғи

© Из личного архива Ивана Назарова

Ёзги яйловда чўпонлар манзилгоҳи, Сон-Кол Нарин вилояти

Ёзги яйловда чўпонлар манзилгоҳи, Сон-Кол Нарин вилояти - Sputnik Ўзбекистон
3/8

Ёзги яйловда чўпонлар манзилгоҳи, Сон-Кол Нарин вилояти

© Из личного архива Ивана Назарова

Меҳмон ўтови, Кизил-Туу қилшлоғи

Меҳмон ўтови, Кизил-Туу қилшлоғи - Sputnik Ўзбекистон
4/8

Меҳмон ўтови, Кизил-Туу қилшлоғи

© Из личного архива Ивана Назарова

Уста ўтовнинг ёғоч қисмларини бирлаштирмоқда, Кизил-Туу қишлоғи

Уста ўтовнинг ёғоч қисмларини бирлаштирмоқда, Кизил-Туу қишлоғи - Sputnik Ўзбекистон
5/8

Уста ўтовнинг ёғоч қисмларини бирлаштирмоқда, Кизил-Туу қишлоғи

© Из личного архива Ивана Назарова

Кигиз гилам устаси

Кигиз гилам устаси  - Sputnik Ўзбекистон
6/8

Кигиз гилам устаси

© Sputnik / Виктор Чернов

Манасчилар ёшларга Манас, Семетей, Сейтек каби қирғиз ботирларининг ҳаёти ва ҳарбий юришлари ҳақидаги достонларни айтиб бермоқда

Манасчилар ёшларга Манас, Семетей, Сейтек каби қирғиз ботирларининг ҳаёти ва ҳарбий юришлари ҳақидаги достонларни айтиб бермоқда  - Sputnik Ўзбекистон
7/8

Манасчилар ёшларга Манас, Семетей, Сейтек каби қирғиз ботирларининг ҳаёти ва ҳарбий юришлари ҳақидаги достонларни айтиб бермоқда

© Из личного архива Ивана Назарова

Экспедиция отряди Таш-Рабат ёдгорлиги олдида, Ат-Баши тумани, Нарин вилояти

Экспедиция отряди Таш-Рабат ёдгорлиги олдида, Ат-Баши тумани, Нарин вилояти - Sputnik Ўзбекистон
8/8

Экспедиция отряди Таш-Рабат ёдгорлиги олдида, Ат-Баши тумани, Нарин вилояти

Янгиликлар лентаси
0