https://sputniknews.uz/20211111/rossiya-qora-dengiz-21317092.html
Олов билан ўйнашиш: Россия Қора денгизда ҳарбий фаоллик кучайганини маълум қилди
Олов билан ўйнашиш: Россия Қора денгизда ҳарбий фаоллик кучайганини маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Қора денгиздаги вазиятдан хавотирда. Сўнгги кунларда Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ ва НАТОнинг юқори ҳарбий фаоллигини қайд этди.
2021-11-11T18:13+0500
2021-11-11T18:13+0500
2021-11-11T18:13+0500
россия
ақш
қора денгиз
ҳарбийлар
нато
владимир путин
кремль
дмитрий песков
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1017/48/10174830_166:248:3170:1938_1920x0_80_0_0_4e4ce5d9d619c070f0264e4032f0a9eb.jpg
ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Россия Қора денгиздаги вазиятдан хавотирда. Сўнгги кунларда Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқдошларининг юқори ҳарбий фаоллигини қайд этди.Идора хабарига кўра, аввало денгиз-ҳарбий кучлари, ҳаво ва денгиз разведка воситалари ҳамда стратегик авиация хатти-ҳаракатлари ўсган.Россия вазирлиги Қора денгизнинг шимоли-ғарбий ва марказий қисмлари устида U-2S, RC-135 разведкачилари ва иккита P-8А Poseidon патрул самолётлари парвозларини пайқаган. Бундан ташқари, “соат 12 дан 15 га қадар Буюк Британия ҲҲКнинг RC-135 разведкачи самолёти Қрим ярим оролининг жануби-ғарбий ҳудудидаги Россия Федерацияси давлат чегарасига яқинлашишга уринган”.Уларнинг хатти-ҳаракатларини назорат қилиш мақсадида Россия ҲККнинг Су-30 қирувчи самолёти ҳавога кўтарилган. У Россия чегарасидан 30 километр узоқликдаги масофада Британия самолётига яқинлашган, шундан сўнг разведкачи ўз йўналишини ўзгартирган.Россия ҳукумати юзага келган вазиятга ўз муносабатини билдирди. Президент Владимир Путин Қора денгизда АҚШ кемалари бўлишидан хавотирда, дея маълум қилди давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков.Россия ТИВ ҳам вазият юзасидан муносабат билдирди.“Биз ҳақиқатдан Қора денгиз ҳудудида рўй бераётган нарсалардан хавотирдамиз, бу Қўшма Штатлар ва уларнинг НАТО бўйича иттифоқдошлари ва бу давлатларнинг минтақадаги айрим мижозлари амалга ошираётган тўхтамаётган иғволар навбати”, - деди Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков.Ғарблик ҳамкасблар мантиққа бепарволик билан қарашаётганини қайд этишга тўғри келмоқда, деб қўшимча қилди у.Шу билан бирга Россия мудофааси ишончли, Москва бу ниятларни яхши билиб турибди ва жавоб қайтаришга тайёр, дея қўшимча қилди Сергей Рябков.Аввалроқ Қора денгизга АҚШ олтинчи флоти Mount Whitney флагмани ва Porter эсминеци ҳарбий машғулотлар учун келганди. Россия Мудофаа вазирлиги у ерда Америка кемаларининг бўлишига муносабат билдириб, уларнинг хатти-ҳаракатларини назорат қилишаётганини маълум қилганди. Идора АҚШ Россия чегараси яқинида ҳарбий гуруҳни тузишга уринмоқда деб ҳисоблайди. Вашингтон мақсадларидан бири – Украинани ҳарбий ўзлаштириш. Россия Мудофаа вазирлиги Штатлар Донбассдаги можарони куч билан ҳал этишга тўғри келган тақдирда вазиятни ўрганишмоқда деб ҳисоблайди.
https://sputniknews.uz/20211109/kuch-korsatish-ekspert-qora-dengizdagi-aqshning-harakatlariga-izoh-berdi-21284532.html
https://sputniknews.uz/20211111/aqsh-qora-dengizda-ornashib-olish-yolini-topdi-21313298.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1017/48/10174830_370:0:3101:2048_1920x0_80_0_0_8f51dfaba2961ee5943647fa163e9aa3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қора денгиз ақш россия нато ҳарбий фаоллик
қора денгиз ақш россия нато ҳарбий фаоллик
Олов билан ўйнашиш: Россия Қора денгизда ҳарбий фаоллик кучайганини маълум қилди
Россия Мудофаа вазирлиги Қора денгизнинг шимоли-ғарбий ва марказий қисмлари устида АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқдошлари самолётлари парвозини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Россия Қора денгиздаги вазиятдан хавотирда. Сўнгги кунларда Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқдошларининг юқори ҳарбий фаоллигини қайд этди.
Идора хабарига кўра, аввало денгиз-ҳарбий кучлари, ҳаво ва денгиз разведка воситалари ҳамда стратегик авиация хатти-ҳаракатлари ўсган.
“Россия ҲКК қўшинларининг зенит ракеталарининг радиолокацион воситалари томонидан НАТОнинг тўртта разведкачи самолёти аниқланиб кузатиб борилди”, - дейилади хабарда.
Россия вазирлиги Қора денгизнинг шимоли-ғарбий ва марказий қисмлари устида U-2S, RC-135 разведкачилари ва иккита P-8А Poseidon патрул самолётлари парвозларини пайқаган. Бундан ташқари, “соат 12 дан 15 га қадар Буюк Британия ҲҲКнинг RC-135 разведкачи самолёти Қрим ярим оролининг жануби-ғарбий ҳудудидаги Россия Федерацияси давлат чегарасига яқинлашишга уринган”.
Уларнинг хатти-ҳаракатларини назорат қилиш мақсадида Россия ҲККнинг Су-30 қирувчи самолёти ҳавога кўтарилган. У Россия чегарасидан 30 километр узоқликдаги масофада Британия самолётига яқинлашган, шундан сўнг разведкачи ўз йўналишини ўзгартирган.
Россия ҳукумати юзага келган вазиятга ўз муносабатини билдирди. Президент Владимир Путин Қора денгизда АҚШ кемалари бўлишидан хавотирда, дея маълум қилди давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
“Бу (Қўшма Штатларнинг Қора денгиздаги ҳаракатлари. – Sputnik ) мутлақо унинг хавотирига сабаб бўлмоқда, ва у бу ҳақда айтди”, - деди Кремль вакили тегишли саволга жавоб бераётиб.
Россия ТИВ ҳам вазият юзасидан муносабат билдирди.
“Биз ҳақиқатдан Қора денгиз ҳудудида рўй бераётган нарсалардан хавотирдамиз, бу Қўшма Штатлар ва уларнинг НАТО бўйича иттифоқдошлари ва бу давлатларнинг минтақадаги айрим мижозлари амалга ошираётган тўхтамаётган иғволар навбати”, - деди Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков.
Ғарблик ҳамкасблар мантиққа бепарволик билан қарашаётганини қайд этишга тўғри келмоқда, деб қўшимча қилди у.
“Ўзининг жойидан минг миляларча узоқликдаги Қора денгизда Америка кемалари нима қиляпти? Ҳеч қандай тушунтириш иш бермайди. Буларнинг бари – олов билан ўйнашиш, бу мустаҳкамлигимизни синашнинг галдаги уриниши”, - деди Рябков.
Шу билан бирга Россия мудофааси ишончли, Москва бу ниятларни яхши билиб турибди ва жавоб қайтаришга тайёр, дея қўшимча қилди Сергей Рябков.
Аввалроқ Қора денгизга АҚШ олтинчи флоти Mount Whitney флагмани ва Porter эсминеци ҳарбий машғулотлар учун келганди. Россия Мудофаа вазирлиги у ерда Америка кемаларининг бўлишига муносабат билдириб, уларнинг хатти-ҳаракатларини назорат қилишаётганини маълум қилганди. Идора АҚШ Россия чегараси яқинида ҳарбий гуруҳни тузишга уринмоқда деб ҳисоблайди. Вашингтон мақсадларидан бири – Украинани ҳарбий ўзлаштириш. Россия Мудофаа вазирлиги Штатлар Донбассдаги можарони куч билан ҳал этишга тўғри келган тақдирда вазиятни ўрганишмоқда деб ҳисоблайди.