https://sputniknews.uz/20211111/ozbekistonda-sinov-tariqasida-aholini-royxatga-olish-boshlandi-21307359.html
Ўзбекистонда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Ўзбекистонда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Sputnik Ўзбекистон
2021 йил 11 ноябрдан қатор ҳудудларда уйма-уй юриб, синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари бошланди.
2021-11-11T11:47+0500
2021-11-11T11:47+0500
2021-11-11T11:47+0500
жамият
ўзбекистон
аҳолини рўйхатга олиш
давлат статистика қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1107/18/11071853_0:63:1201:738_1920x0_80_0_0_087b83e33c01c01c6a0365e384fdc97e.jpg
ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. 2021 йил 11 ноябрдан қатор ҳудудларда уйма-уй юриб, синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.Рўйхатга олиш Хўжаобод тумани (Андижон), Юқори Чирчиқ тумани (Тошкет в.), Хива шаҳри (Хоразм) ва Яшнобод туманида (Тошкент ш.) ўтказилмоқда.Мазкур 4 та ҳудуднинг онлайн рўйхатдан ўтмаган аҳолиси 11-25 ноябрь кунлари рўйхатга олувчилар томонидан уйма-уй юриб, қоғоз ва планшет орқали саволномалар тўлдириб борилади.Таъкидланишича, бу синов жараёнлари республикада 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олишнинг асосий тадбирига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилмоқда.Аввалроқ Ўзбекистонда 1–5 ноябрь кунлари синов тариқасида аҳолини онлайн рўйхатга олиш ўтказилганди. Онлайн тадбирда "Census.stat.uz" ҳаволаси орқали Ўзбекистондаги ва хориждаги барча фуқаролар ихтиёрий қатнашиши мумкин эди.2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон доимий аҳолиси сони 35 миллион 79 минг 200 кишини ташкил этмоқда.
https://sputniknews.uz/20201112/Aolini-rykhatga-olish-2023-yilga-oldirildi-15392734.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1107/18/11071853_66:0:1133:800_1920x0_80_0_0_39e4fac4d4457624431982a3302e29b6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон аҳолини рўйхат олиш
ўзбекистон аҳолини рўйхат олиш
Ўзбекистонда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Рўйхатга олувчилар 4 та ҳудуднинг онлайн рўйхатдан ўтмаган аҳолиси уйма-уй юриб рўйхатга олади.
ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. 2021 йил 11 ноябрдан қатор ҳудудларда уйма-уй юриб, синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Рўйхатга олиш Хўжаобод тумани (Андижон), Юқори Чирчиқ тумани (Тошкет в.), Хива шаҳри (Хоразм) ва Яшнобод туманида (Тошкент ш.) ўтказилмоқда.
Мазкур 4 та ҳудуднинг онлайн рўйхатдан ўтмаган аҳолиси 11-25 ноябрь кунлари рўйхатга олувчилар томонидан уйма-уй юриб, қоғоз ва планшет орқали саволномалар тўлдириб борилади.
Таъкидланишича, бу синов жараёнлари республикада 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олишнинг асосий тадбирига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 1–5 ноябрь кунлари синов тариқасида аҳолини онлайн рўйхатга олиш ўтказилганди. Онлайн тадбирда "
Census.stat.uz" ҳаволаси орқали Ўзбекистондаги ва хориждаги барча фуқаролар ихтиёрий қатнашиши мумкин эди.
2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон доимий аҳолиси сони 35 миллион 79 минг 200 кишини
ташкил этмоқда.