Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ишлаш учун Словакияга юборилади

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишГорода мира. Братислава
Города мира. Братислава - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқароларини Словакияга ишга жалб қилиш бўйича меморандум имзоланди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистон фуқароларини Словакияга ишга жалб қилиш бўйича меморандум имзоланди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Х.Умаров, Словакия Республикасининг республикадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Я.Бори ва “SLOVMEDIA SK s.r.o.” кадрлар агентлиги вакили Т.Брецк иштирокида учрашув ташкил этилди.
Унда Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун яратилган имконият ва имтиёзлар, хусусан, касб ва чет тилларига ўқитиш, хорижда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилиб, ўзбекистонликларни Словакияда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва “SLOVMEDIA SK s.r.o.” кадрлар агентлиги ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Словакия Республикасига ташкиллаштирилган тарзда ишга жалб қилиш бўйича меморандум имзоланди.
Меморандум доирасида фуқароларни юк машиналари ҳайдовчиси йўналиши бўйича ишга юбориш кўзда тутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0