https://sputniknews.uz/20211110/ozbekiston-parij-2024-olimpiada-oyinlariga-qanday-tayyorgarlik-koradi-21292849.html
Ўзбекистон Париж-2024 Олимпиада ўйинларига қандай тайёргарлик кўради
Ўзбекистон Париж-2024 Олимпиада ўйинларига қандай тайёргарлик кўради
Sputnik Ўзбекистон
Президент қарори билан билан 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича мақсадли кўрсаткичларни тасдиқланди.
2021-11-10T12:38+0500
2021-11-10T12:38+0500
2021-11-10T12:38+0500
спорт
ўзбекистон
олимпия ўйинлари
париж олимпиадаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0a/21292207_0:41:3072:1769_1920x0_80_0_0_272e2f75fc658b0b611b84aeacce7f83.jpg
ТОШКЕНТ, 10 ноя– Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил Парижда (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича мақсадли кўрсаткичларни тасдиқлади. Тегишли қарорни давлат раҳбари 5 ноябрь куни имзолади.Мақсадли кўрсаткичлар қуйидагиларни назарда тутади:Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун талабгорлар ўртасида аёл спортчилар улушини ошириш чораларини кўриш топширилди. Бунда, уларнинг эркак спортчилар сонидан фарқи +/-3 фоизгача бўлишини таъминланади.2022/2023 ўқув йилидан олимпия захиралари спортчиларини тайёрлашга ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида аёллар учун қабул квоталари оширилади.Миллий терма жамоалар спортчиларининг йил давомида доимий узлуксиз ўқув-машғулот йиғинлари, халқаро мусобақа ва турнирларда мунтазам иштироки таъминланади. Малакали маҳаллий ва хорижий тренерлар ҳамда бошқа мутахассисларни жалб қилинади.Ўйинларга тайёргарлик доирасида спортчилар ва мураббийларга ҳар ойлик стипендия тўланади. Миллий терма жамоалар спортчилари, тренерлари ва бошқа мутахассислари учун ҳар ойлик стипендиялар, бир марталик тўланадиган пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар ва бошқа ёрдам кўринишида олинадиган тўловлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди ва уларга ижтимоий солиқ ҳамда суғурта бадаллари ҳисобланмайди.Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ва Параосиё ўйинлари, нуфузли халқаро спорт мусобақалари (кубоклари) ғолиблари ҳамда совриндорлари, шунингдек, спортчиларни тайёрлаган тренерлар, шифокорлар ва бошқа спорт мутахассисларини илғор хорижий тажриба асосида рағбатлантиришнинг замонавий тизими жорий қилинади.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Токио-2020 Олимпиадасида 3 та олтин, 2 та бронза медални қўлга киритди. Республика медаллар бўйича Марказий Осиёда 1-ўрин, МДҲда 2-ўрин, Осиё мамлакатлари ичида 5-ўрин, бутун дунё бўйича эса 32-ўринни эгаллади.Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 19 та медалга сазовор бўлишди. Бу мамлакатнинг мусобақаларни умумжамоа ҳисобида 162 делегация орасида 16-ўринда якунлашига имкон берди.
https://sputniknews.uz/20210710/prezident-paralimpiyachilar-va-qiz-sportchilar-sonini-oshirishni-topshirdi--19622096.html
https://sputniknews.uz/20210813/prezident-olimpiada-chempionlarini-va-ularning-ota-onalarini-tabrikladi-20065937.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0a/21292207_218:0:2949:2048_1920x0_80_0_0_aeb71d3112d74283bee9d6ff736654f5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон париж олимпиада ёзги олимпия ўйинлари паралимпия тайёргарлик
ўзбекистон париж олимпиада ёзги олимпия ўйинлари паралимпия тайёргарлик
Ўзбекистон Париж-2024 Олимпиада ўйинларига қандай тайёргарлик кўради
Парижда ўтказиладиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига ўзбекистонлик спортчиларни комплекс тайёрлаш чоралари кўрилади.
ТОШКЕНТ, 10 ноя– Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил Парижда (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича мақсадли кўрсаткичларни тасдиқлади. Тегишли қарорни давлат раҳбари 5 ноябрь куни
имзолади. Мақсадли кўрсаткичлар қуйидагиларни назарда тутади:
Олимпия ўйинлари бўйича 244 та дастурда иштирок этиш ҳамда 26 та спорт тури бўйича 103 та лицензияни, шу жумладан 8 та истиқболли олимпия спорт турлари бўйича (бадминтон, стол тенниси, қояни забт этиш, сув полоси, синхрон сузиш, сувга сакраш, от спорти, триатлон) 31 та дастурда иштирок этиш ва лицензияларни қўлга киритиш;
Паралимпия ўйинлари бўйича 476 та дастурда иштирок этиш ҳамда 12 та спорт тури, шу жумладан бочча, парастол тенниси, паракамондан отиш, паравелоспорт бўйича жами 105 та лицензияни қўлга киритиш.
Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун талабгорлар ўртасида аёл спортчилар улушини ошириш чораларини кўриш топширилди. Бунда, уларнинг эркак спортчилар сонидан фарқи +/-3 фоизгача бўлишини таъминланади.
2022/2023 ўқув йилидан олимпия захиралари спортчиларини тайёрлашга ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида аёллар учун қабул квоталари оширилади.
Миллий терма жамоалар спортчиларининг йил давомида доимий узлуксиз ўқув-машғулот йиғинлари, халқаро мусобақа ва турнирларда мунтазам иштироки таъминланади. Малакали маҳаллий ва хорижий тренерлар ҳамда бошқа мутахассисларни жалб қилинади.
Ўйинларга тайёргарлик доирасида спортчилар ва мураббийларга ҳар ойлик стипендия тўланади. Миллий терма жамоалар спортчилари, тренерлари ва бошқа мутахассислари учун ҳар ойлик стипендиялар, бир марталик тўланадиган пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар ва бошқа ёрдам кўринишида олинадиган тўловлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди ва уларга ижтимоий солиқ ҳамда суғурта бадаллари ҳисобланмайди.
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ва Параосиё ўйинлари, нуфузли халқаро спорт мусобақалари (кубоклари) ғолиблари ҳамда совриндорлари, шунингдек, спортчиларни тайёрлаган тренерлар, шифокорлар ва бошқа спорт мутахассисларини илғор хорижий тажриба асосида рағбатлантиришнинг замонавий тизими жорий қилинади.
Эслатиб ўтамиз,
Ўзбекистон Токио-2020 Олимпиадасида 3 та олтин, 2 та бронза медални қўлга киритди. Республика медаллар бўйича Марказий Осиёда 1-ўрин, МДҲда 2-ўрин, Осиё мамлакатлари ичида 5-ўрин, бутун дунё бўйича эса 32-ўринни эгаллади.
Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 19 та медалга сазовор бўлишди. Бу мамлакатнинг мусобақаларни умумжамоа ҳисобида 162 делегация орасида 16-ўринда якунлашига имкон берди.