Бу йил коллеж ва техникумларга кириш тестлари қандай ўтади - вазирлик

© SputnikСдача вступительных экзаменов на стадионе "Бунёдкор"
Сдача вступительных экзаменов на стадионе Бунёдкор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ушбу ўқув йилидан бошлаб профессионал таълим тизимида дуал таълим шакли ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Коллеж ва техникумларга кириш тестлари 12-17 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.
Хабарда айтилишига кўра ҳужжат топширган абитуриентлар учун кириш тест синовларини 2021 йил 12-17 ноябрь кунлари 2 сменада бўлиб ўтади:
1-смена 09:00 дан 12:00 гача
2-смена 14:30 дан 17:30 гача
Тест синовлари мажбурий 3 та фан (она тили, математика ва тарих)ва мутахассислиги бўйича 2 та фандан иборат.
Абитурентларга мажбурий фанлардан 30та( ҳар бир фандан 10 тадан) мутахассислик фанларидан 20 та жами 70та савол берилади. Саволларга жавоб бериш учун 3 соат вақт ажратилади.
Тест синовида максимал балл – 189 балл бўлиб, мутахассислик фанлари бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун 3,15 баллдан (жами 126 балл), мажбурий фанлар бўйича эса 2,1 баллдан (жами 63 балл) берилади.
Талабгорлар рухсатномаларини Давлат тест марказининг ruxsatnoma.dtm.uz сайтидан юклаб олишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ушбу ўқув йилидан профессионал таълим тизимида Германия ва Европа давлатларида оммалашган дуал таълим шакли ташкил этилади.
Бунда, ўқувчиларни ҳафтада камида икки кун профессионал таълим муассасаларидаги ўқув жараёнларида иштирок этишларини ва қолган иш кунларида тегишли ташкилотларда амалий машғулотлар билан бирга меҳнат фаолияти олиб боришлари таъминланади.
Ушбу ўқув йилида 50 тадан ортиқ профессионал таълим муассасаларида дуал таълим шаклида ўқувчилар қабул қилиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0