https://sputniknews.uz/20211109/oztoqimachiliksanoat-germaniyada-vakolatxona-ochadi-21272221.html
"Ўзтўқимачиликсаноат" Германияда ваколатхона очади
"Ўзтўқимачиликсаноат" Германияда ваколатхона очади
Sputnik Ўзбекистон
Ваколатхонанинг асосий мақсади - келажакда Ўзбек брендларининг Европа пештоқларида етакчи ўринларни эгаллашга кўмаклашиш - "Ўзтўқимачиликсаноат". 09.11.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-11-09T11:49+0500
2021-11-09T11:49+0500
2021-11-09T11:49+0500
иқтисод
ўзбекистон
германия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/09/21272190_0:0:1191:670_1920x0_80_0_0_ab3a5a2827df6277059f473276fad6f4.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя - Sputnik. Германиянинг Штутгарт шаҳрида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг ваколатхонаси очилади, деб хабар қилмоқда уюшма матбуот хизмати. Ушбу ваколатхонанинг очилиши Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари ва брендларини Европа бозорларида ўз ўрнини эгаллашга улкан туртки бўлади, -дейилган хабарда.Ваколатхона очиш ҳақидаги келишув "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ва Германиянинг Гесамтмасче трикотаж ишлаб чикарувчилар конфедерацияси орасида 5 ноябрь куни имзоланган эди.Унинг асосий мақсадларидан бири - келажакда Ўзбек брендларининг Европа пештоқларида етакчи ўринларни эгаллашга кўмаклашишдир. Ушбу мақсадда соҳа вакилларига муҳандислик ва стратегик режалаштириш, корпоратив лойиҳаларни бошқариш, маркетинг курслари бўйича грантлар ажратилиши кўзда тутилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/09/21272190_74:0:967:670_1920x0_80_0_0_32e9c741c21a9e990c97f7416edc4b7b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, германия
иқтисод, ўзбекистон, германия
"Ўзтўқимачиликсаноат" Германияда ваколатхона очади
Ваколатхонанинг асосий мақсади - келажакда Ўзбек брендларининг Европа пештоқларида етакчи ўринларни эгаллашга кўмаклашиш - "Ўзтўқимачиликсаноат".
ТОШКЕНТ, 9 ноя - Sputnik. Германиянинг Штутгарт шаҳрида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг ваколатхонаси очилади, деб хабар
қилмоқда уюшма матбуот хизмати.
Ушбу ваколатхонанинг очилиши Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари ва брендларини Европа бозорларида ўз ўрнини эгаллашга улкан туртки бўлади, -дейилган хабарда.
"Ўзтўқимачиликсаноат" ваколатхонаси Германия трикотаж ишлаб чикарувчилар конфедерацияси - Гесамтмасче биносида жойлашган бўлади ва маҳаллий харидорлар билан яқин алоқаларни йўлга қўйишга, тўғридан-тўғри шартномалар имзолаш ва Европа бозори талабини ўрганиш учун кенг имконият яратади, - дейилган хабарда.
Ваколатхона очиш ҳақидаги келишув "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ва Германиянинг Гесамтмасче трикотаж ишлаб чикарувчилар конфедерацияси орасида 5 ноябрь куни имзоланган эди.
Унинг асосий мақсадларидан бири - келажакда Ўзбек брендларининг Европа пештоқларида етакчи ўринларни эгаллашга кўмаклашишдир. Ушбу мақсадда соҳа вакилларига муҳандислик ва стратегик режалаштириш, корпоратив лойиҳаларни бошқариш, маркетинг курслари бўйича грантлар ажратилиши кўзда тутилган.