https://sputniknews.uz/20211109/moskva-metrosida-ikki-migrant-ortasida-mushtlashuv-yuz-berdi-video-21278722.html
Москва метросида икки мигрант ўртасида муштлашув юз берди – видео
Москва метросида икки мигрант ўртасида муштлашув юз берди – видео
Sputnik Ўзбекистон
Москва полицияси метро поездида икки Қирғизистон фуқароси ўртасидаги муштлашув юзасидан жиноий иш қўзғатди.
2021-11-09T15:36+0500
2021-11-09T15:36+0500
2021-11-09T15:36+0500
ҳодисалар
қирғизистон
москва
оммавий муштлашув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1389/37/13893714_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_d93a0adf4c91570f4cb7f702c0fa8745.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Москва метросида икки мигрант ўртасида муштлашув юз берди.“РИА Новости”га ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба маълум қилишича, Москва полицияси метро поездида икки Қирғизистон фуқароси ўртасидаги муштлашув юзасидан жиноий иш қўзғатди.Унинг сўзларига кўра, воқеа 8 ноябр куни кечқурун “Таганско-Краснопресненская” йўналишида, “Беговая” станциясидан “Улица 1905 года” станциясига кетаётган вагонда содир бўлди. Гувоҳлар метрополитен полициясига қўнғироқ қилди, ҳуқуқбузарлар вагондан чиқаётганида қўлга олинди. Улар Қирғизистон фуқаролари эканлиги маълум бўлди, иккаласи ҳам 1996 йилда туғилган.Москва ИИББ қўлга олинганлар тергов ўтказиш учун полицияга олиб кетилганини тасдиқлади.“Қўшни давлатлардан бирида яшовчи 25 ёшли йигит маст ҳолатда бошқа йўловчи билан жанжаллашиб қолди ва бу муштлашувга айланди”, — дейилган хабарда.Безорилик моддаси бўйича жиноий иш очилди. Ҳар иккаласига нисбатан майда безорилик юзасидан маъмурий баённомалар тузилди.Полиция можаронинг бошқа иштирокчиларини қидирмоқда.
https://sputniknews.uz/20211108/mehnat-migrantlarini-rossiyaga-yuborish-pilot-loyihasi-boshlandi-21264251.html
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1389/37/13893714_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_d41774e13ce24eb9729d4ae220492d90.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
москва метросида икки мигрант ўртасида муштлашув юз берди
москва метросида икки мигрант ўртасида муштлашув юз берди
Москва метросида икки мигрант ўртасида муштлашув юз берди – видео
Москва метросида муштлашган мигрантлар устидан жиноят иши очилди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Москва метросида икки мигрант ўртасида муштлашув юз берди.
“
РИА Новости”га ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба маълум қилишича, Москва полицияси метро поездида икки Қирғизистон фуқароси ўртасидаги муштлашув юзасидан жиноий иш қўзғатди.
Унинг сўзларига кўра, воқеа 8 ноябр куни кечқурун “Таганско-Краснопресненская” йўналишида, “Беговая” станциясидан “Улица 1905 года” станциясига кетаётган вагонда содир бўлди. Гувоҳлар метрополитен полициясига қўнғироқ қилди, ҳуқуқбузарлар вагондан чиқаётганида қўлга олинди. Улар Қирғизистон фуқаролари эканлиги маълум бўлди, иккаласи ҳам 1996 йилда туғилган.
Москва ИИББ қўлга олинганлар тергов ўтказиш учун полицияга олиб кетилганини тасдиқлади.
“Қўшни давлатлардан бирида яшовчи 25 ёшли йигит маст ҳолатда бошқа йўловчи билан жанжаллашиб қолди ва бу муштлашувга айланди”, — дейилган хабарда.
Безорилик моддаси бўйича жиноий иш очилди. Ҳар иккаласига нисбатан майда безорилик юзасидан маъмурий баённомалар тузилди.
Полиция можаронинг бошқа иштирокчиларини қидирмоқда.