https://sputniknews.uz/20211109/kelgusi-yildan-40-yoshdan-oshganlar-yiliga-bir-marta-skriningdan-otadi---prezident--21282306.html
Келгуси йилдан 40 ёшдан ошганлар йилига бир марта скринингдан ўтади - президент
Келгуси йилдан 40 ёшдан ошганлар йилига бир марта скринингдан ўтади - президент
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев кардиология соҳасини жиддий ислоҳ қилишни, келгуси йилдан мутлақо янги тизим жорий этилишини эълон қилди. 09.11.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-11-09T18:01+0500
2021-11-09T18:01+0500
2021-11-09T18:01+0500
жамият
шавкат мирзиёев
тиббиёт муассаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/09/21282279_0:0:3123:1757_1920x0_80_0_0_1a40213d3b5a6c3b499064dd90efbdc1.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда кардиология соҳасини жиддий ислоҳ қилиш бошланди. Бу ҳақида бугун президент ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда маълум бўлди.Хусусан, қуйидаги чоралар кўрилади:Ундан ашқари маҳаллаларда “гипертония саломатлик мактаблари”, ташкил этилади. Шунингдек, туман лабораториялари коагулометр ва зарур реактивлар ҳамда юрак-қон томир касалликлари учун "Эналаприл" каби дорилар билан доимий равишда 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади. Шунингдек, туман шифохоналарига 4 турдаги кардиология ускуналари ўрнатилади: ЭКГ, ЭхоКГ, холтер-монитор ва дефибриллятор. Кардиология соҳасига кўрсатиладиган хизматлар 5 тадан 15 тага оширилади. Бунинг учун қўшимча 60 миллиард сўм йўналтирилади.Ундан ташқари 14 мингдан зиёд тиббиёт бригадалари ва оилавий шифокорлар юрак касалликларини барвақт аниқлаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади. Шунингдек 15 минг нафар ҳамширанинг махсус онлайн курсларда ўқитилиши таъминланади;Кардиология ва эндикринология соҳаларига бундай жиддий эътибор беришнинг сабаби Респубикада сўнгги йилларда кузатилаётган аянчли статистика бўлмоқда. Хусусан, Ўзбекистонда 30-70 ёшли аҳоли орасида ўлим ҳолатларининг 53% - юрак-қон томир касалликларига тўғри келмоқда. Ундан ташқари 40 ёшдан юқори аҳолининг 20-25 фоизида гипертония аломатлари мавжуд.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/09/21282279_394:0:3123:2047_1920x0_80_0_0_6f9d07c9692daba4880393b3d10c7a0f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, тиббиёт муассаси
жамият, шавкат мирзиёев, тиббиёт муассаси
Келгуси йилдан 40 ёшдан ошганлар йилига бир марта скринингдан ўтади - президент
Шавкат Мирзиёев кардиология соҳасини жиддий ислоҳ қилишни, келгуси йилдан мутлақо янги тизим жорий этилишини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда кардиология соҳасини жиддий ислоҳ қилиш бошланди. Бу ҳақида бугун президент ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда маълум бўлди.
"Юрак-қон томир касалликларини барвақт аниқлаш, уларни олдини олиш ва даволаш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, мутлақо янги тизим жорий қилинади”- деди президент.
Хусусан, қуйидаги чоралар кўрилади:
келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли (жами 10 млн. киши) оилавий поликлиника ва тиббий бригадалар орқали йилига камида бир марта манзилли скринингдан ўтказилади;
юрак-қон томир касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри юритилади;
Ундан ашқари маҳаллаларда “гипертония саломатлик мактаблари”, ташкил этилади. Шунингдек, туман лабораториялари коагулометр ва зарур реактивлар ҳамда юрак-қон томир касалликлари учун "Эналаприл" каби дорилар билан доимий равишда 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади.
Келгуси йилдан кардиология соҳасига дори ва тиббий буюмлар учун 580 миллиард сўм ажратилади. Бу 2021 йилдан 3 баробар кўп, дейилган хабарда.
Шунингдек, туман шифохоналарига 4 турдаги кардиология ускуналари ўрнатилади: ЭКГ, ЭхоКГ, холтер-монитор ва дефибриллятор. Кардиология соҳасига кўрсатиладиган хизматлар 5 тадан 15 тага оширилади. Бунинг учун қўшимча 60 миллиард сўм йўналтирилади.
Ундан ташқари 14 мингдан зиёд тиббиёт бригадалари ва оилавий шифокорлар юрак касалликларини барвақт аниқлаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади. Шунингдек 15 минг нафар ҳамширанинг махсус онлайн курсларда ўқитилиши таъминланади;
Кардиология ва эндикринология соҳаларига бундай жиддий эътибор беришнинг сабаби Респубикада сўнгги йилларда кузатилаётган аянчли статистика бўлмоқда.
Хусусан, Ўзбекистонда 30-70 ёшли аҳоли орасида ўлим ҳолатларининг 53% - юрак-қон томир касалликларига тўғри келмоқда. Ундан ташқари 40 ёшдан юқори аҳолининг 20-25 фоизида гипертония аломатлари мавжуд.