https://sputniknews.uz/20211108/muftiy-ish-beruvchilar-migrantlar--ibodatxona-21258101.html
Муфтий Крганов иш берувчиларни мигрантлар учун ибодатхона ташкил этишга чақирди
Муфтий Крганов иш берувчиларни мигрантлар учун ибодатхона ташкил этишга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Россиялик муфтий хорижликларни иш билан таъминлаётган компаниялар уларни турар жой билан таъминлаши керак деб ҳисоблайди. 08.11.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-11-08T13:12+0500
2021-11-08T13:12+0500
2021-11-08T13:12+0500
россия
мигрантлар
масжид
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/917/45/9174571_0:160:3077:1890_1920x0_80_0_0_1d6845b05e8cf0425d44e341a19a9278.jpg
ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Россия мусулмонлари диний кенгашининг раҳбари муфтий Албир Крганов мигрантларни ишга жалб қилаётган корхоналарга маслаҳат берди, дея ёзади РИА Новости.Крганов чет элликларни иш билан таъминлаётган компаниялар уларни турар жой билан таъминлаши керак деб ҳисоблайди.Муфтий “Фуд-сити” улгуржи бозори ва “Славянский мир” қурилиш бозори ишчи мигрантлари атрофидаги вазиятга муносабат билдираётиб, хорижлик ишчиларни турар жой билан таъминлаш мажбуриятини қонунчилик даражасида зиммасига оладиган турли араб мамлакатларини мисол қилиб келтирди.Россия мусулмонлари диний кенгашининг раҳбари “Фуд-сити”да ибодатхоналар йўқлиги масаласини ҳам кўтарди. Унинг фикрига кўра, иш берувчилар диндорларни керакли шароитлар билан таъминлаш борасида қайғуриши шарт эди.У иш берувчилар мигрантлар ортидан шунчаки пул ишламасдан, жамиат олдида жавобгарликни ҳам зиммаларига олишлари кераклиги таъкидлади.Эслатиб ўтамиз, Москвадаги Сосенское посёлкаси аҳолиси Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга “Фуд-сити” ва “Славянский мир” бозорида ишлаётган мигрантлар оқими ортиши сабаб мурожаат қилган эди.
https://sputniknews.uz/20211103/muftiy-moskvada-hatto-migrantlarsiz-masjidlar-etishmasligini-aytdi-21212231.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/917/45/9174571_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_703c68eb75365c86e5e1e64c996f254d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, мигрантлар, масжид, миграция
россия, мигрантлар, масжид, миграция
Муфтий Крганов иш берувчиларни мигрантлар учун ибодатхона ташкил этишга чақирди
Россиялик муфтий хорижликларни иш билан таъминлаётган компаниялар уларни турар жой билан таъминлаши керак деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Россия мусулмонлари диний кенгашининг раҳбари муфтий Албир Крганов мигрантларни ишга жалб қилаётган корхоналарга маслаҳат берди, дея
ёзади РИА Новости.
Крганов чет элликларни иш билан таъминлаётган компаниялар уларни турар жой билан таъминлаши керак деб ҳисоблайди.
Муфтий “Фуд-сити” улгуржи бозори ва “Славянский мир” қурилиш бозори ишчи мигрантлари атрофидаги вазиятга муносабат билдираётиб, хорижлик ишчиларни турар жой билан таъминлаш мажбуриятини қонунчилик даражасида зиммасига оладиган турли араб мамлакатларини мисол қилиб келтирди.
“Нега “Фуд-сити” ёки шунга ўхшаш марказлар ўз ҳудудида ёки бошқа жойда улар жалб қилаётган мигрантлар учун ётоқхона ташкил этишмайди?”, - деди Крганов. Муфтий Россияда ҳам бундай нормани жорий этиш зарур деб ҳисоблайди.
Россия мусулмонлари диний кенгашининг раҳбари “Фуд-сити”да ибодатхоналар йўқлиги масаласини ҳам кўтарди. Унинг фикрига кўра, иш берувчилар диндорларни керакли шароитлар билан таъминлаш борасида қайғуриши шарт эди.
У иш берувчилар мигрантлар ортидан шунчаки пул ишламасдан, жамиат олдида жавобгарликни ҳам зиммаларига олишлари кераклиги таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Москвадаги Сосенское посёлкаси аҳолиси Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга “Фуд-сити” ва “Славянский мир” бозорида ишлаётган мигрантлар оқими ортиши сабаб мурожаат қилган эди.